Latest news

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  5 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  1 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати. АГМК ишончли ғалабани қўлга киритди News

Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати. АГМК ишончли ғалабани қўлга киритди

Футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 2-турида АГМК Ироқнинг "Нафт ал-Васат" клубига қарши беллашди.

ЯНГИЛАШ


Шу тариқа, АГМК кучли легионерларга эга Ироқ чемпионини 5:3 ҳисобида мағлуб этди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди.

40 - Гол, Ангеллот ҳисобни янада қисқартирди.

40 - Гол, Гаит Рияд ҳисобни қисқартирди.

39 - Гооооооооллллл, Ҳусниддин Нишонов бўш қолган дарвозани нишонга олди.

36 - Эҳҳҳҳ, рақиблар ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қила бошлашди. Даврон Чориев тўпни олиб қўйиб бўш қолган дарвозага тепди, тўп устунга тегиб майдонни тарк этди.

31 - Гоооооооллллллл, Ихтиёр Ропиевдан хет-трик!!! Қойил!


29 - Гооооооооллллл, Анасхон Раҳматов АГМКнинг учинчи голини киритди. Машраб Одиловнинг бурчакдан узатган тўпини Анасхон рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

29 - Уҳҳҳҳ, Акбар Усмоновнинг қайчи услубида тепган тўпи бироз ноаниқ кетди.

26- Эҳҳҳҳ, Акбар Усмонов бирга-бир имкониятдан фойдалана олмади.

25 - Гоооооооллл, Ихтиёр Ропиев бир рақибни ортда қолдириб дарвозабонни ҳам доғда қолдирди ва дублини нишонлади. Баракалла!

- Биринчи бўлим ўз якунига етди. Олмалиқликлар рақибдан кўра кўпроқ вазиятлар яратишди, аммо таблода ҳозирча тенглик.

14 - Гооооооооллл, Ихтиёр Ропиев Ториқни алдаб ўтди ва чап томондан бирга-бир чиқиб бориб узоқ бурчакни аниқ нишонга олиб мувозанатни тиклади.

13 - Гол, Фаҳад ён чизиқдан тўпни ёнгинасида турган Фарҳод Таваколига ташлади, Эрон терма жамоаси аъзоси эса тўпни АГМК дарвозаси олдига туриб олган Ангеллотга узатди ва гол.


Футзал

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати

"Б" гуруҳи, 2-тур

09.08.2019, 10:00

АГМК — "Нафт ал-Васат" 5:3

Голлар: И.Ропиев 14, 25, 31, Ҳ.Нишонов 39 А.Раҳматов 29 - Ангеллот 13, 40, Г.Рияд 40

АГМК — Дарвозабон: 1.Рустам Умаров (сардор)

Футзалчилар: 4.Ихтиёр Ропиев, 5.Илҳомжон Ҳамроев, 6.Ҳусниддин Нишонов, 7.Дилшод Раҳматов. 

Захира: 2.Аббосбек Ўлмасбеков (дарвозабон), 3.Машраб Одилов, 8.Даврон Валижонов, 10.Акбар Усмонов, 12.Даврон Чориев, 14.Анасхон Раҳматов. 9.Алан Аминов, 11.Темур Бердиев, 13.Исломбек Бийтўраев.

Бош мураббий: Александр Петров.

"Нафт Ал Васат" — 1.Яхё Абдулнур Раҳем (дарвозабон), 12.Омар Сабти (дарвозабон), 6.Абдулкадхим (дарвозабон), 2.Муҳеб Алден, 3.Мажид, 4.Тареқ, 5.Ҳасан, 7.Салим Файсал, 8.Фаҳад, 9.Валид Халид, 10.Ангеллот, 11.Ҳусам Сабти, 13.Фарҳад Таваколи, 14.Гаит Рияд.

Бош мураббий: Ҳаитхам Аббас.

Огоҳлантириш: А.Раҳматов 27

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика