Latest news

22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  2 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  6 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  0 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  2 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  18 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2

Футзал. 1-турда йирик ғалабани қўлга киритган Ўзбекистон термаси Тожикистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди News

Футзал. 1-турда йирик ғалабани қўлга киритган Ўзбекистон термаси Тожикистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди

Футзал бўйича Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси “B” гуруҳи 2-турига тайёргарликни бошлади.

Дастлабки турда вакилларимиз Жанубий Кореяни 13:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари бугун, маҳаллий вақт билан 12:30 да Hsing Wu университетига қарашли спорт мажмуасига етиб келди ва 1,5 соат давомида машғулот ўтказди. Машғулот давомида мураббийлар штаби стандарт вазиятлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратди.


Хитой Тайпейида ҳаво ҳарорати +13 даража илиқ, ёмриғ тинимсиз ёғмоқда. Футзалчилар Тожикистон билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Мураббийлар штаби Япония ва Тожикистон учрашувини таҳлил қилди ва эртага ўйин олдидан ўйинчиларга керакли кўрсатмалар беради.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати “B” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Тожикистон учрашуви эртага, 3 февраль куни Тошкент вақти билан 13:30 да бошланади.

Футзал бўйича ОЧ–2018
1 февраль, пайшанба
1-тур натижалари

Ўзбекистон – Жанубий Корея 13:2
Япония – Тожикистон 4:2

Гуруҳдаги қолган ўйинлар тақвими

3 февраль, шанба

13:30 Тожикистон – Ўзбекистон
16:00 Жанубий Корея – Япония

5 февраль, душанба

13:30 Ўзбекистон – Япония
16:00 Тожикистон – Жанубий Корея

Эслатма: Учрашувлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика