Latest news

23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  1 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  0 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  1 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  2 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  4 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  6 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  12 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  12 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  21 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  5 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  15 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  168 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  1 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  1

Футболни ривожлантиришга фақат ЎФФ масъулми? News

Футболни ривожлантиришга фақат ЎФФ масъулми?

Ҳали ўзгариш бўлганига ярим йил бўлмаган ташкилотдан баъзида кўп нарса талаб қилиб юбораяпмиз.

Минглаб ишқибозларнинг талаб ва истаклари билан жуда аксар мутахассислар ЎФФда ўз фаолиятини якунладилар. Ишдан кетганларнинг аксари ўзига яраша мутахассис эди. Футболимизда, ҳудди футболчи каби, футбол мутахассислари ҳам "дефицит" ҳисобланади. Бир деганда, ҳар бир оғриқли нуқтани малакали ходимлар билан тўлдириб бўлмайди. Қийин, жуда қийин. Айниқса вилоят футбол федерацияларини ўнглаш керак бўлган бир пайтда, ким деган ўринли саволга жавоб йўқ. Анатолий Курасов ҳаётдан кўз юмгач, Қашқадарёдаги болалар футболи ҳам орқага кетиб қолди. Бахтимизга "Насаф" ўзини ўнглаб олди. "Машъал"нинг академиясидан асар ҳам қолмади. У ерда фаолият олиб борган собиқ ходимлар, бугунги кунда унга ачиниш кўзи билан қараяптилар. "Шўртан"даги шароитни кўриб истаган европалик у ерда ишлашни истарди, аммо жамоа болалар футболига умуман эътибор қилмаган. Агар Қашқадарёдаги қолган клублар ҳам "Насаф"дек ишлаганидами, бугунга келиб "Насаф" аллақачон чемпионга айланган бўларди. Қашқадарё иккинчи футбол пойтахти бўлиши учун, қолган иккита клубда "Насаф"дагидек менежементни бўлмагани панд берди.


Бир деганда, ҳар бир оғриқли нуқтани малакали ходимлар билан тўлдириб бўлмайди.



Тошкентни четга суриб турамиз. Қашқадарёни ўзида шундай муаммо бор пайтда, бошқа вилоятлардан нимани кутишимиз мумкин? Масалан футбол бўйича энг кўп Республика мусобақаларига Бухоро мезбонлик қилади. ОАВдан анча узоқ, камера ҳам етиб бормайди. Ярим финалга етиб борган жамоа мураббийлари 1 йил давомида қўшимча ҳақ оладилар. Шунинг учун уюшган гуруҳ аъзолари аввалдан ким ярим финалга чиқишини ҳал қилиб қўядилар. Аслида мана шулар футбол "қотиллари". Буни осонлик билан бажарадилар. Тап-тайёр ёши катта ўйинчиларни мусобақадан аввал тайёрлаб қўядилар, ҳакамлар ҳам нақт қилинган, қўлга ўргатилган, истаган ишни қилиш мумкин. Ким "касса" топширган бўлса марра ўшаники, ярим финалдасан ва бир йил давомида маошинг жойида. Бу ишлардан ҳеч кимни хабари йўқ деб ўйлайдилар, аслида ундай эмас, оз қолди. 2018 йилдан эътиборан ЎФФ бу ишни ҳам ўз назоратига олишни мўлжал қилган. Шунинг учун ҳам вилоят футбол федерацияларининг Вице-президентлари аттестациядан ўтадиган бўлиб турибдилар. Кўпчилиги йиқилиши аниқ. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини Осиё чемпионатига йўл ола билмаганида кўпроқ айб уларда, сабаби Тошкент ва Тошкент вилоятидан бошқа бирон-бир вилоятда мунтазам ёшма ёш 6-7 ой давом этадиган вилоят биринчилиги йўқ.

Вилоят биринчилигини йўлга қўймасдан туриб, биз қандай қилиб ўйин амалиётига эга бўлайлик? Буни ортидан салбий оқибатлар келиб чиқаётганини билсангиз эди. Масалан, вилоятларда биринчиликни йўқлиги туфайли кўпчилик фарзандини Тошкент ва Қаршига ("Насаф") юбораяпти. Табиийки боланинг кучи у ердагиларидан ўйин амалиётининг йўқлиги сабаб бироз паст. Натижада ўша болакай ёшини кичрайтириб, Тошкент ва Қаршида ўз ёшида жавлон уриб, энди улғаётган ўспиринни жойини эгаллаяпти. Натижада нима бўлаяпти, йиллар ўтиб ёши катта футболчи ўйиндан чиқаяпти, ўз ўрнини носоғлом рақобат туфайли бериб қўйган маҳаллий болакай эса футболдан совуб уни ташлаб юбораяпти.


Ўзбекистонда 26та футбол интернати мавжуд. Унда 5 синфдан 4 маҳаллик овқати билан ётоғи бор. Бир пайтлар ундан Юрий Саркисян унумли фойдаланарди.



Бу ҳали ҳаммаси эмас, ота-онадан узоқлашган фарзанднинг тарбияси қаерга қараб кетаяпти? Ҳеч қайси мураббий, ҳеч қачон ота ёки онанинг ўрнини боса олмайди. Унинг иссиқ совуғидан ким хабар олаяпти. Бола ўз пайтида ухлаб, бемаза фильмларни томоша қилмаяптими? Ҳеч ким унга аниқ жавоб бера олмайди. Шунинг учун ҳам футболимизда сўнгги йилларда орқага кетиш бўлди. Европада 16 ёшгача фарзандингизни олмайди, агар сиз уйингиздан қатнамасангиз. 16 ёшгача фарзанд тарбияси ота-она қаромғида бўлиши керак.

Шу муаммолар бўлмасди, агар барча вилоятда мунтазам чемпионат бўлганида, барча олий ва биринчи лига клублари ўз мактабларига қараганларида. Ўзбекистонда 26та футбол интернати мавжуд. Унда 5 синфдан 4 маҳаллик овқати билан ётоғи бор. Бир пайтлар ундан Юрий Саркисян унумли фойдаланарди. Ўша кўп бора интервьюларида айтадиган, қишлоқма қишлоқ юриб бола исташи, айнан шу лицейларни яхши савиядаги футболчилар билан тўлдириши учун бўлган. Саркисянни қадрига етмади "Нефтчи", мана бугун ўйланиб ўтирибди, қайси лигада ўйнашини билмай. Вилоят футбол федерацияси ҳам парокандаликка юз тутган. "Олтин Водий" лойиҳаси орқали уни қайта тикланмаса, фарғоналик мухлислар азият чекиб юраверадилар.


Супер лигада 1997 йилда таваллуд топган футболчиларни мажбурий ўйнатишга "Қўқон-1912" клуби раҳбари эътироз билан чиқди. Агар Сизларни мажбурламаса, қачон ёшларга имкон берасизлар? Ёки Қувондиқ ва Жавоҳир мисолида ижарага олиб ўйнатиб, яна қўйиб юбориш ёқадими? Нўъмон Ҳасанов 11 киши билан мавсумни ўтказиб бўлмаслигини айтиб ўтди, тўғри. 11 киши 14та бўлиши учун меҳнат қилиш керак. “Қўқон-1912”ни бу йил ёшлар лигасида кўрсатган натижаси учун эса раҳбариятга раҳмат айтамиз, бу томондан улар бунга ҳақлилар. Мақола орқали бировни дилини оғритиш ниятимиз йўқ. Фақат танганинг иккинчи томонига бир назар ташлайлик. "Қизилқум"ни қаранг, жамоанинг ўртача ёши 2017 йилда 30дан ҳам ошди. Бу футбол учун фожеа!


Водий жамоалари раҳбарларини топиб олган гапи битта, "натижа қилмасак мухлислар устимиздан ҳокимиятга арз қиладилар"



"Навбаҳор"даги муаммони айтамаса ҳам бўлади. Хўжа кўрсинга яқинда клуб мактабига эътибор қилингандек бўлди. Якунда 20та тўп ҳам олиб берилмади. Жамоанинг аксар футболчилари билан тузилган шартнома якунига етди. Келаси йил яна миллионлар ишлатилади, уларни олиб қолишга. Қачонгача пулни бекорга сарф қиламиз?

Водий жамоалари раҳбарларини топиб олган гапи битта, "натижа қилмасак мухлислар устимиздан ҳокимиятга арз қиладилар". Тўғри арз қилаяпти, қилади ҳамда, биронтасининг фарзанди ўйнамаса, бирон кишининг набираси, бирон кишининг укаси, ўша клуб ҳисобидан оддий мусобақаларга бормаса. Улар арз қилмай, ким қилсин? Чустлик болакайни "Навбаҳор" ўз мактабига олиб, уни кийинтириб, пойтахт ва бошқа ерларда бўладиган мусобақаларга бориш ҳаражатини кўтарсин. Ёки учкўприклик болакайни "Қўқон-1912", ёки Қувадаги болажонни "Нефтчи", асакаликни "Андижон". Қишлоқда гап турмайди, ҳамма мақтанади, у клуб боламни кийинтириб мусобақага олиб борди дейди. Маҳалла раиси барчани олдида шараф билан мақтанади. Шундан кейин ўйлаб кўринг, ўз фарзанди тўп тепадиган клуб ютқазса устингиздан арз қиладими? Йўқ албатта, ҳозирчи, ҳозирги вазиятга бир четдан назар ташланг! Нега мақолани водий мисолида келтирдик, сабаби биргина водийда 10 миллиондан ортиқ аҳоли яшайди, бу Ўзбекистонни учдан бири дегани. Водийда ишни тўғри йўлга қўйиш орқали биз яна битта терма жамоага эга чиқишимиз мумкинлигини клуб раҳбарлари ўйлаб кўрганмикинлар?

Пойтахтда бўладиган мусобақаларга водий жамоалари жуда кўп маротаба келадилар. Бечоралар, 15 кишига битта квартира олиб, бозор қилиб камида 5 кун қийналадилар. Сабаби клубларидан уларга маблағ ажратилмайди. Пул йўқ. Биргина сифатсиз легионернинг йиллик маошига бутун бошли мактабни сифатли юритиш мумкинлигини қачон тушуниб етишаркин? Шу ҳам адолатданми? Шундай воқеалардан кейин Ўзбекистон терма жамоаси эмас, Япония жаҳон чемпионатига чиқишига ажабланиб қарашимиз керакми?


Энди мавзуга қайтсак. 3 ой бўлди, ЎФФ ва ПФЛ томонидан турли туман қарорлар чиқаяпти. Лекин ҳозирча барчаси сўроқ остида, ўзгартириш киритилиши мумкин бўлган вазият. Таклифлар фақат ва фақат ОАВдан бўлаяпти. Нима, футболни қутқариш фақат ОАВга керакми? Ёки ташкилотимизга қўнғироқ қилиб, уни ёзинг, буни ёзинг, ундай, бундай дейиш билан футболни қутқармоқчими мутахассисларимиз? Нима учун ўша фикрларни бир қоғозга жамлаб ЎФФга олиб бориш керак эмас, нима учун ўша фикрларни асослаган ҳолда интервью шаклида бериш керак эмас? Нима учун бирорта федерация вакили шу кунгача ЎФФ биносига келиб ўз шаҳри болалар футболини қандай кўраётганлигини асослаб бера олмади? Сабаби оддий, ўз жойида бировга ҳалақит бермай ўтириш. Ўзбек футболига заррача хисса қўшмай туриб, якунда бирон бир муваффақиятсизликка учралса уни бошқаларга ағдариб қўйиш.

Дейлик, сценарий мавжуд. Барчанинг севимли гапи, сценарий ёзилган, пойтахт клублари учликда бўлиши керак. Нега, "Насаф" анъаналарни бузаяпти? Нега, "Насаф" қилган ишни бошқа клублар қила олмаяпти? "Бунёдкор" Сочида, "Пахтакор" Москвада деган хабарларни кўп бора ўқиймиз, қачон болалар футболида "Сўғдиёна" ҳеч бўлмаса Олма Отада, "Қизилқум" Чимкентда, "Динамо" Москвада деган хабарларга кўзимиз тушади? Ота-она ёки бирон бир истеъдодли болакайнинг акаси сифатида сиз ҳам аслида шуни истайсиз, тўғрими?


Таклифлар фақат ва фақат ОАВдан бўлаяпти. Нима, футболни қутқариш фақат ОАВга керакми? Ёки ташкилотимизга қўнғироқ қилиб, уни ёзинг, буни ёзинг, ундай, бундай дейиш билан футболни қутқармоқчими мутахассисларимиз?



2018 йилдан эътиборан биринчи лига ҳам профессионал лигага айлантирилди. Қувонарлиси шундаки, энди фақат олий лига жамоалари эмас, қуйи лига вакиллари ҳам ўз футбол мактабларига эга бўлишлари керак бўлади.

Бу мақола асосан "мутахассислар" учун ёзилди. Шунчаки, Ватан олдидаги бурчларини эслатиб қўйдик. Ўқувчилар, илтимос мақолага кескин фикр билдириб, унда бошқа маънони қидирманг. Бошланишига ўйладик, шу мақолага фикр қолдиришни чекласакмикин деб. Лекин уни очиқ қолдирдик, сабаби Сизнинг фикрларингиз орқали жойлардаги муаммоаларни ўқиш биз учун керак. Реал кўз билан қарайлик, қайси бирингизни фарзандингиз ўз қишлоғида футболдан роҳат олаяпти, қайси бирингиз фарзандингизни ўз ҳисобингиздан эмас, клуб ҳисобидан сафарларга юбораяпсиз?

Rating: +54   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика