Latest news

03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2

Футболни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори, Олий Лигага чиқолмаётган “Металлург”, Малайзияда йиғин ўтказадиган “Навбаҳор”. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган? News

Футболни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори, Олий Лигага чиқолмаётган “Металлург”, Малайзияда йиғин ўтказадиган “Навбаҳор”. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган?

Футбол – йилдан йилга ўзгараётган, такомиллашиб бораётган, миллионлар эмас, балки миллиардлар ўйинига айланаётган спорт тури.

Интернет нашрлар ривожланиб, янгиликлар турли тармоқларда узатилишидан аввал барча соҳаларга қатори футболга оид янгиликлар ҳам инсонларга телевидение, радио ва газета-журналлар орқали етказиб берилган.

Хўш, бундан 27 аввал ўзбек футбол газеталари нималар ҳақида ёзган, мулоҳазалар қилган, кимлар билан интервюлар уюштирган? Буларнинг барчаси “Ўзбек футболи газеталари тарихи” рукнида эълон қилиб борилади.

1996 йилнинг 17 январида нашр қилинган “Ўзбекистон футболи” газетасида “Навбаҳор”нинг ўша вақтдаги бош мураббийи Виктор Жалилов билан интервью эълон қилинган. Унда мутахассис жамоа йил аввалидан машғулотларга киришганига раҳбарият ва мухлислар хайрихоҳ бўлганини айтган. 

Эътиборли томони шундаки, Наманган клуби 1996 йилнинг 20 январидан 4 февралига қадар Малайзияда ўқув-машғулот йиғинини олиб борган. Янги мавсумдан кўзланган мақсад эса ўша-ўша – “фақатгина энг юқори натижаларга эришиш”.

Бекободнинг “Металлург”ида эса аҳвол яхши эмас. Улар бир неча йилдан буён Олий лигага чиқолмаяпти. Бунинг устига, мақолага кўра, шароит ҳам яхши эмас. Жамоа ўйинга бир кун қолганда йиғилади. 

МҲСКда эса ҳаммаси жойида. Жамоа янги йилдан аввал “Дўрмон” дам олиш уйини ихтиёрига олган. Мавсумга тайёргарлик 4 январдан Григорий Цейтлин бошчилигида старт олган. Режалар ҳам ёмон эмас. Мураббийнинг “Германия бундеслигаси ҳарбий командалари билан бўлиб ўтадиган мусобақаларда муносиб қатнашиш” деган гаплари эътиборга молик. 

Ўзбекистон IV чемпионати қандай ўтган? “Нефтчи” чемпион, МҲСК кумуш, “Навбаҳор” бронза медаллари эгаси бўлган чемпионатнинг қизиқарли статистикалари ҳам бор. 

1996 йилнинг 24 январида чоп этилган газетада икки кундан сўнг старт оладиган “Ҳамдўстлик мамлакатлари чемпионлари кубоги” турнири олдидан Фарғонанинг “Нефтчи”сига омад тиланган мақола чоп этилган.

Яна бир қизиқ ҳолат. Ўша вақтдаги федерация – ЎРФФ футбол журналистлари билан учрашув ўтказган ва янги мавсум қачон бошланиши, қай тартибда бўлиши юзасидан ахборот берилган. 

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришнинг ташкилий асослари ва принципларини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг тўлиқ матни газетада келтирилган. 

Қарордаги қизиқарли бандлар эътиборга молик. Хусусан:

ФИФА 1995 йил якунлари бўйича эълон қилган терма жамоалар бўйича рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 183 та жамоа орасидан 97-ўринда бўлган. Терма жамоамиздан Таиланд, Қувайт, Қатар, Хитой ва бошқа терма жамоалар юқорида турган. Газетадаги мақолада бунга сабаб қилиб 1995 йил давомида халқаро учрашувларда кам қатнашганлик кўрсатилган. 

Еврофутболга оид хабарлар ҳам бугунги кунда жуда қизиқ эшитилади. Масалан, Дел Пьеро 1995 йилнинг энг истеъдодли ёш футболчиси бўлган, Юрген Клинсманн ниҳоят сўровланинг биридан ғолиб бўлган. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика