Latest news

09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  2 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  0 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  6 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  32 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23

Футболчининг энг яхши дўсти: Жаҳоннинг энг нуфузли агентликлари News

Футболчининг энг яхши дўсти: Жаҳоннинг энг нуфузли агентликлари

Футболни ҳозирги кунда фақат спортга оид деб бўлмайди.

Бугун бу ўйин катта даромад манбаига айланиб қолган. Замонамизда футбол агенти - ҳар қандай клуб эшикларини очиб берувчи, футболчининг энг яхши дўсти ҳисобланади. Кўп ҳолатларда ўйинчининг келажаги агентга боғлиқ бўлиб қолади.  Эътиборингизга дунёнинг энг муваффқиятли ва қизиқарли агентлари ҳамда агентликларини тақдим этамиз.

"Mondial Sport Management & Consulting Sarl"

Футболчилар сони: 78

Умумий нархи: 880,25 млн. евро

Бугунги кунда жаҳоннинг энг машҳур футбол агентликларидан бири "Mondial Sport Management & Consulting Sarl" ҳисобланади. Компанияни бугунги кунда ўз ишининг усталаридан бирига айланган немис агенти Константин Думитраску яратган. Компания ҳар қандай футболчи билан ишлайвермайди ва шу сабабли ҳам машҳур. 78 футболчи - "MSM & CS" айнан шунча футболчи билан ишлайди. Уларнинг 70%дан кўпроғи Европада машҳурликка эришган, қолганлари эса ёш. "MSM & CS" мураббийлар билан ҳам ишлайди ва ҳозирда улар Славен Билич, Дунга ҳамда Зико билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Машҳур мижозлари:

  • Эдинсон Кавани
  • Фелипе Коутиньо
  • Дуглас Коста
  • Неманья Матич
  • Димитри Пайе
  • Нголо Канте
  • Рияд Марез
  • Рафаэль Варан
  • Фернандиньо
  • Оливье Жиру

"Gestifute" (Жорже Мендеш)

Футболчилар сони: 90

Умумий нархи: 630,68 млн. евро

Португалия футбол агентлиги "Gestifute" 1996 йилдан бери мавжуд. Компания раҳбари матбуот орқали транферларга қизиқиш уйғота оладиган ва жуда йирик шартномалар тузишга қодир Жерже Мендешдир. Ҳозир Мендеш жаҳоннинг энг номдор агентларидан бири ҳисобланади. "Gestifute" жаҳоннинг энг яхши футболчиси Криштиану Роналду ва замонамизнинг бошқа машҳурлари билан ишлайди. Мендеш билан ҳамкорлик қилаётганлар орасида мураббийлар ҳам бор: Жозе Моуриньо, Паулу Фонсека ("Шахтёр"), Марк Вильмотс, Нуну Эспирито Санто ("Порту").

Машҳур мижозлари:

  • Криштиану Роналду
  • Хамес Родригес
  • Анхель Ди Мария
  • Диего Коста
  • Вильям Карвалью
  • Андре Гомеш
  • Ренату Саншеш
  • Тьяго Силва
  • Фалькао
  • Эльяким Мангаля
  • Эсекель Гарай


"Stellar Football Ltd"

Футболчилар сони: 99

Умумий нархи: 356 млн. евро

Яна бир қизиқарли агентликнинг томирлари Германияда, аммо улар асосан британиялик футболчилар билан ишлашади. Компанияни Дэвид Манасси ва Жонатан Барнеттлар бошқаради. "Stellar Football Ltd" мураббийлар билан ҳамкорлик қилмайди, фақат футболчилар. Уларнинг энг машҳур иши Гарет Бэйлнинг "Реал"га ўтиши бўлган.

Энг машҳур мижозлари:

  • Гарет Бэйл
  • Гжегож Криховяк
  • Люк Шоу
  • Жо Харт
  • Гульф Сигурдссон
  • Дени Дринкуотер

Мино Райола

Футболчилар сони: 51

Умумий нархи: 290,80 млн. евро

Мавсумлар оралиғидаги трансфер ойнасида овоза бўлган голландиялик агент Мино Райолани рўйхатга қўшмасак адолатсизлик бўлар эди. Ёзда Райола ўзининг уч мижозини "Манчестер Юнайтед"га ўтказди. Феъли оғир бўлган Райола жуда яхши ишлайди ва ёзнинг ўзида 160 млн. евролик трансферларни амалга оширди.

Энг машҳур мижозлари:

  • Поль Погба
  • Ромеу Лукаку
  • Генрих Мхитарян
  • Блес Матюиди
  • Златан Ибрагимович
  • Марио Балотелли


"ROGON SPORTMANAGEMENT GMBH & CO. KG"

Футболчилар сон: 86

Умумий нархи: 263,90 млн. евро

Ушбу машҳур немис компанияси асосан ёш ва иқтидорли Бундеслига футболчилари билан ишлайди. Аммо уларнинг орасида ёши катталари ҳам мавжуд. Маслан, айни дамда мураббий вазифасини излаётган 47 ёшли хорватиялик Андреа Панадич RSG мижози ҳисобланади.

Энг машҳур мижозлари:

  • Роберто Фирмино
  • Юлиан Дракслер
  • Рикардо Родригес
  • Луис Густаво
  • Марио Фернандес
  • Рафинья

"MJF Publicidade e promocoess"

Футболчилар сони: 35

Умумий нархи: 196,68 млн. евро

MJF Бразилия футбол агентлиги сўнгги йилларда энг катта даромад топаётганлардан бири ҳисобланади. Ўз мижозини реклама қилиб, уни катта маблағга пуллай оладиганлар Хуан Фигер ва Вагнер Рибейродир. Бу агентликнинг мижозлари асосан лотин америкалик футболчилардир.

Энг машҳур мижозлари:

  • Неймар
  • Лукас
  • Халк
  • Марлос

"ProStar"

Футболчилар сони: 173

Умумий нархи: 145,13 млн. евро

МДҲдаги энг машҳур агентлик "ProStar" компаниясидир. Ушбу компания асосан собиқ совет мамлакатларининг футболчилари билан ишлайди. Агентликнинг энг машҳур мижози Андрей Ярмоленкодир.

Энг машҳур мижозлари:

  • Андрей Ярмоленко
  • Ярослав Ракицкий
  • Тарас Степаненко
  • Виктор Коваленко
  • Сергей Сидорчук
  • Андрей Пятов
  • Евгений Селезнев
  • Александр Гладкий
  • Филипп Будковский
  • Денис Бойко


Пере Гвардиола

Футболчилар сони: 3

Умумий нархи: 122 млн. евро

Футбол агентлари орасида Пере Гвардиола ҳам анча машҳур ҳисобланади. Пере - Хосеп Гвардиоланинг укаси ва акасининг агенти. Футболчилар орасида у 3 мижоз билан ишлайди - Луис Суарес ("Барселона"), Тьяго Алькантара ("Бавария") ва ёш марказий ҳужумчи Нестор Санчес ("Лас-Пальмас").

Энг машҳур мижозлари:

  • Луис Суарес
  • Тьяго Алькантара

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика