Latest news

21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  51 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  7 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  7 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  3 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3

Футбол ўйнашни ўрганаман. Ўйинолди машғулотлар News

Футбол ўйнашни ўрганаман. Ўйинолди машғулотлар

Футбол миллинолар ўйини ҳисобланади ва бугундан бошлаб сайтимизнинг "Футбол ўйнашни ўрганаман" рукнида футбол ўйнашни севадиганлар учун турли фойдали маслаҳатлар бериб борилади.

Рукнимизнинг илк сонида қайси майдонларда қандай тишли бутсалар кийиш ҳақида маълум берган эдик. Бу сафар дўстларингиз билан футбол учрашувидан олдин ўйинолди машғулотлар борасида маслаҳатлар берамиз.

ЎЙИНОЛДИ МАШҒУЛОТЛАР

Вақтингиз жуда кўп бўлмасада барибир машғулотдан воз кечмаслик керак. Совуқ мушакларни жароҳатлаш осон ва бир неча дақиқа тежаб қолишга уринишингиз ҳафталаб шикастланишни даволашга олиб келиши мумкин.


Машғулотни бошлашдан олдин бироз югуриб олинг, бу юрагингизни тезроқ уришига мажбур қилади, ҳароратингиз кўтарилади. Бор куч билан югуриш керак эмас, бироз терлаб олишнинг ўзи етарли.


Танани қиздиришни тепадан бошланг. Аввалига бўйин мушаклари, кейин елка ва қўл, кейин бел, сон ва оёқ мушакларини машқлар билан ишланг.


Бу машғулотларни биринчи бажаришда бироз енгилроқ ва секинроқ қилинг. Асосийси шошилмаслик. Бирданига танани қийнаш ҳам жароҳат келтириб чиқаради. Аста-секинлик билан танангизнинг эгилувчанлигини ошириш лозим. Пайларни секин чўзинг.


Илк машғулотларни якунлаган бўлсангиз ушбу машқларни қайтадан бажаринг, аммо бу сафар бироз куч билан. Машғулот пайти ёдингизда бўлсин, танангиз футбол ўйини пайтида бунданда қийинроқ ҳаракатларни бажаради. Машғулотлар якунланди, ўзингизни анча тетик ҳис қиляпсизми? Ундай бўлса ўз жамоангизга қўшилиб, фантастик голларни киритишни бошланг ва уларни чиройли нишонлашни ҳам унутманг.




Рукнимизнинг бутсаларга оид сонини ўқимаган бўлсангиз, буни ҳозироқ амалга оширинг. Шунчаки мана шу сўзлар устига босинг.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика