Latest news

10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  0 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  7 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  10 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  11 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58

Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази очилиш маросими бўлиб ўтди News

Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази очилиш маросими бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, сўнгги йилларда юртимизда миллионлар ўйини бўлган футбол спорт турини оммавийлигини ошириш, мамлакат футболини соҳада ривожланган давлатлар билан рақобатлаша оладиган даражага олиб чиқиш бўйича қатор амалий ишлар тизимли равишда йўлга қўйилиб, бажарилиб келинмоқда.

2019 йил 4 декабрда “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони Ўзбекистонда профессионал футболни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берди.

Ушбу фармон ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга илғор илмий-методик ва инновацион технологияларни жорий этиш орқали футбол соҳасида етук ва чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш каби кўплаб масалаларга эътибор қаратиб, кутилаётган якуний натижалар муваффақиятли амалга оширилиши мақсад қилинди.

Футболни атрофлича таҳлил қилиш натижасида маҳоратли мутахассислар етишмаслиги, замонавий футболга зарур бўлган яна бир қатор йўналишлар бўйича мутахассислар камлиги аниқланди.

Шубҳасиз, футболнинг бугунги ривожланиш тенденцияси мамлакатимизда яратилган футбол инфратузилмасини малакали спорт менежерларини тайёрлаш тизимига мослаштиришни даврнинг ўзи ҳам талаб этмоқда.

Шу боис, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш мақсадида футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази ўз ишини бошлади. Бугун “Бунёдкор” стадионида ушбу марказнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, футбол фахрийлари, терма жамоа мураббийлари, таниқли футболчилар, марказ тингловчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мазкур марказда халқаро футбол ташкилотларининг ишлаб чиққан дастурлари ва соҳадаги етук мутахассисларини жалб қилган ҳолда тренерлик таълими бўйича инструкторларни тайёрлаш юзасидан ихтисослаштирилган курслар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, марказ мутахассислари ФИФА, УЕФА ва ОФКнинг тренерлар тайёрлаш бўйича етакчи хорижий марказларида мунтазам стажировка ўтаб бориши таъминланади.





Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика