Френки де Йонг: "Хавида айб йўқ" News

Френки де Йонг: "Хавида айб йўқ"

"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Ла Лига 22-тури доираси "Вильярреал"га имконият бой берилганидан сўнг, фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги мағлубият - бизнинг айбимиз, футболчиларники. Биз 0-2 ҳисобида ортда қолиб кетяпмиз ва кейин ўйинга қайтиб, мувоназатни тиклаяпмиз... Бу мавсум шу каби ҳолатлар кўпайиб кетди. Ўйинларни бундай бериб юбораверишимиз нормал ҳолат эмас.

Биз бу борада ишлашимиз, хатоларимизни тўғрилашимиз керак, чунки бу... бунинг барчаси топ-клубда давом этавериши мумкин эмас. Агар сиз ҳисобда олдинга чиқиб олсангиз, қарши ҳужумда рақиб бунчалик кўп ҳудуд ва имкониятларга эга бўлиши керакмас.


Хавига тўлиқ ишонасизми?
"Ҳа, албатта. Биз Хави ва мураббийлар штаби вакилларига тўлиқ ишонамиз. Омадсизликларга футболчилар айбдор.

Пенальти сизларга ёрдам берармиди?

"Албатта, пенальти бизга ас қотиши турган гап эди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика