Latest news

13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  0 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  1 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  1 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  10 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  14 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  3 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  17 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6

Фозил Мусаев: "Турон" Суперлигада кучли учликка киришни мақсад қилган" News

Фозил Мусаев: "Турон" Суперлигада кучли учликка киришни мақсад қилган"

"Турон" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини бир нечта тажрибали футболчилар ҳисобига кучайтирмоқда.

Кўпчилик мухлисларга яхши таниш бўлган Фозил Мусаев ҳам янги мавсумни яйпанликлар сафида бошлайди. Бугун бўлиб ўтган АГМКга(1:1) қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг ярим ҳимоячининг фикрлари билан қизиқдик.

"Турон"га ўтишим кўпчилик учун кутилмаган бўлиши мумкин. Лекин, мен буни нормал ҳолат сифатида қабул қилдим. Ўз мақсадларига эга клуб. Гарчи, Суперлигада дебют қилаётган бўлсакда турнир жадвалида кучли учликка кириш вазифаси қўйилди. Кўпчилик ишонмаслиги мумкин. Мавсум якунида нима бўлишини кўрамиз. 

Клубнинг олдига қўйган мақсади, футболчиларга яратиб берилаётган шароитлар, мураббийлар штаби, ташкилий ишлардаги проффессионаллик каби омиллар бу жамоани танлашимда муҳим аҳамият касб этди. 

"Ҳоким кубоги"да жамоа сафида майдонга тушдим. Бироқ, жароҳат олдим. Дастлаб, бошим ёрилди. Сўнг оёғим лат еди. Умуман олганда мослашиш қийин бўлаётгани йўқ. Чемпионат баҳслари бошлангунига қадар вақт бор. Шу боис тикланишга улгураман, деб ўйлайман",- дейди Мусаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика