Latest news

08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  3 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  2 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  17 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  18 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  9 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  1

Фотомақола: "Odil Cup - 2016" фестивали иштирокчилари учун байрам кечаси News

Фотомақола: "Odil Cup - 2016" фестивали иштирокчилари учун байрам кечаси

"Imkon Plyus" савдо бренди остида ўтган "Odil Cup" - 2016 мусобақасининг тан-танали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақанинг ёпилиш маросими бундай катта тадбирга айланиб кетишини ўйламаган эдик. Бир кун аввал вилоят футбол федерацияси вице-президенти, вилоят футболи масаласида, ҳоким қабулида бўлди. Унда турнир ҳақида ҳам сўз боргани бизни қувонтирди. Хайрулла Ҳайитбаевич Бозаров турнирни кузатиб бораётганлигини айтиб ўтган экан. 


Фестивалнинг иккинчи кунида "Нефтчи" жамоаси вакиллари, ёпилиш маросимига ташриф буюришларини айтиб ўтдилар. "Навбаҳор" раҳбарияти ҳам шай ҳолатда эди. Одил Аҳмедов эса оилавий қатнашди. 


2004 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги мусобақада қатнашган футболчиларни "Навбаҳор" ва "Нефтчи" жамоаси аъзолари тақдирладилар. Аҳмедовлар оиласи эса 2002 йилда таваллуд топган футболчиларни.


"Ҳаммаси мана шу болалар футболида бошланади. Сизларга бугун яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланиб қолинг. Ёшлигимизда сиз эга бўлган шароит бўлмаган. Мана турнир бўлиб ўтган майдонни қаранг. Мазза қилиб футбол ўйнагинг келади. Истардим-ки, йиллар ўтиб айнан сизлар ҳам шундай мусобақаларни ташкил қилинглар. Футболда энг муҳими бу тартиб! Агар муваффақият қозонишни истасангиз, асло чекинманг ва меҳнат қилинг", - дейди Одил Аҳмедов.


Ёш болачаларга, ҳориж андозаси асосида байрам қилишга ҳаракат қилинди. Мана шундай баннерлар ортида, улар ўзларини катта юлдузлардек тутган бўлсалар ажаб эмас.


"Навбаҳор" мухлисларига қойиб қолмай иложи йўқ. Кичик турнирни ҳам катта байрамга айланишида уларнинг улушлари катта бўлди.


"CA"нинг ижодий гуруҳи ва мухлислар


"Олтин тўп"ни мана шу йигитча олса розимиз...


Шерзод Раимжонов ташкилотчилик учун "Championat.asia" сайтига ўз миннаддорчилигини билдирар экан. Кейинги мусобақада "Нефтчи" жамоасини ҳомийлик қилишини айтиб ўтди. Демак, сентябрь ойида ҳудди шу жамоаларни Фарғонага таклиф этамиз!



Хайрулла Холиқов ва Жасур Асланов.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика