Latest news

21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  0 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  3 21:00"Истанбул Башакшехир" — "Бешиктош". Таркиблар маълум  10 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:33"Арсенал" — "Уиган". Таркиблар маълум  1 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  10 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  6 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  12 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  18

Фотомақола: "Насаф" - "Пахтакор" 1:1 News

Фотомақола: "Насаф" - "Пахтакор" 1:1

Қаршида бўлиб ўтган ўйин роса расм олишли бўлди. Фотомақолани мутола қилинг.

Галереямизни дастлабки суратини асаби дош бера олмайдиганлар томоша қилишмасин. Кеча матнли трансляцияни Александр Лобановнинг рафиқаси ҳам сайтимизда ўқиб ўтирган экан. Бирданига турмуш ўртоғининг чиққан бу суратидан "шокка" тушибди. Ўйиндан кейин йиғидан кўз ёшини тўхтата олмаётган рафиқасини Лобанов аранг овутди. Мана ўша сурат. Бу вазиятда Шомуродов жуда ҳам қўпол ўйнади. Футболчиларга ҳам осон эмас. Жиддий ўйинларда, ўйинлар мана шундай жиддий ўтади.



Шохруҳ Гадоевдан мухлисларига алангали салом. Оз қолди соғайишига. Инчеонда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига қадар тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламз.




Рўзиқул Бердиевнинг жамоаси шакилланишда давом этаяпти. Кеча биринчи бўлимда ўйин тенг кечди. Иккинчисида эса "Насаф"нинг ҳужумлари сони жуда ошди. Аммо ҳамма жамоада бўлгани каби ҳужумни якунига етказа оладиган "мастер"га "Насаф" ҳам муҳтождек.



Ҳужумдаги шерикларини ўрнига Ҳамза Каримов гол уриб кетди. Сергеевдан эса омад юз ўгиряпти. 



Бугунги "Бунёдкор"дан фарқли равишда "Пахтакор"нинг ҳимояси мустаҳкамроқ. "Пахтакор" ҳимоячилари Геворкянни ушлай олдилар. Аммо унинг жаримадан йўллаган зарбасини Боян қайтара олмади. Жарима майдончаси ичидаги эпизодларида эса пойтахтликлар ўзларига билдирилган ишончни оқлашди.



"Пахтакор"да Сергеев, "Насаф"да эса Тараннинг иши юришмаяпти. Ушбу вазиятда Таран "Шўртан"даги кўп йиллик жамоадоши Александр Мерзляковга қарши ўйнаяпти.




Бугун Қаршидаги ҳамкоримиз Сардор укамизнинг туғилган куни. "Насаф" матбуот хизматида фаолият олиб бораётган Сардорга узоқ умр ва "Никон Д4" аппаратига эга бўлишини тилаймиз.



Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика