Latest news

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  10 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Фотомақола. Марказий учрашувда таблодаги ҳисоб ўзгармади News

Фотомақола. Марказий учрашувда таблодаги ҳисоб ўзгармади

Олий лиганинг 12-туридан ўрин олган марказий беллашув "Бунёдкор" - "Насаф" (0:0) ўйинида дўстлик ғалаба қозонди.

Футболчилар ғалаба ҳақида ўйлаб майдонга чиқиб келишаётган эди...


Шоҳруҳ Гадоев учрашув давомида ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. Лекин унинг ташкил этган ҳужумларини якунлай оладиган "снайпер" етишмади...


Ўйинда устунлик "Насаф" тарафида бўлди. Учрашувдаги энг хавфли вазият ҳам "қалдирғочлар" дарвозаси олдида содир этилди. Шулардан бирини Баҳром Абдурахимов самарали якунлаши мумкин эди. Бироқ шу куни Муроджон Зуҳуров керакли пайтда ўз постини муносиб тарзда қўриқлай олганини алоҳида таъкидлаш лозим


Шерзод Аъзамов ҳамда Артём Филипосян бир пайтлар "Машъал" ва "Насаф" жамоалари сафида бирга тўп тепишган. Собиқ жамоадошлар шу куни бир-бирларига қарши ҳаракат қилишди. Айнан уларнинг ишончли ўйинлари эвазига ҳам мухлислар учрашувда гол кўришмади десак муболаға бўлмайди. Икки дўст майдонда оғайничиликни йиғиштириб қўйишди ва бир вазиятда ўзаро келишолмай, тортишиб ҳам қолишди. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Кейинчалик яна тезда келишиб олишди


  Шу куни Иван Милошевич Илҳом Шомуродовни яхши қўриқлади. Бутун 90 дақиқа давомида "Насаф" ҳужумчисини зарарсизлантира олди


Нафақат "Насаф", балки "Бунёдкор"да ҳам ҳужум чизиғида муаммолар етарли. Воҳид Шодиевда жароҳат бор, Забиҳилло Ўринбоев, Элдор Шомуродовлар эса Ёшлар ўртасида ЖЧда иштирок этишмоқда. Таркибда ҳозир фақат Тимур Аюпов қолган. Ушбу ёш ҳужумчининг ҳаракатлари яхши, ёмон эмас. Бироқ Аюпов бир ўзи олдинги чизиқда яккаланиб қолмоқда...


"Бунёдкор" сафида энг ёрқин ўйин кўрсатган футболчи - бу дарвозабон Муроджон Зуҳуров бўлди. Беллашув кўп меҳнат қилган Зуҳуров бироз толиқиб қолгани суратда ҳам акс этди. Акбар Тўраевнинг асосий таркибда пайдо бўлмаётганига сабаб деб жамоа бош мураббийи Сергей Лушан ҳам айнан ушбу кипернинг ишончли ўйинларини мисол келтирди


Терма жамоадан чақирув олган Шоҳруҳ Гадоев яна аввалги мавқеини тиклаб бораётгани қувонарли ҳолат албатта


Майдонда энг кўп қора меҳнатни бажарган Эркин Байдуллаев шифокорлар ёрдамидан ҳам фойдаланишга мажбур бўлди. Чунки ўйин кескин курашлар бой бўлди


Шуҳрат Муҳаммадиев ўз қанотида ҳар доимгидек фаол ўйнади


Собиқ жамоадошлар, устоз ва шогирд десак ҳам муболаға бўлмаса керак. Муроджон Зуҳуров ҳамда Элдорбек Суюнов бир вақтлар "аждарлар" таркибида бирга ҳаракат қилишган. Зуҳуров дарвозани қўриқлаган пайтда ёш Суюнов жамоанинг учинчи кипери саналарди. Ўйиндан кейин бу икки дарвозабон эски дамларни эслашган бўлса неажаб


Сардор Рашидовнинг ўйинида пасайиш кузатилаётгани бор гап. Унинг ўйини чиқмаса "Бунёдкор"нинг натижалари ҳам пастлаб кетмоқда. Кечаги учрашувда "аждарлар"нинг ҳимоя қўрғони Рашидовни зарарсизлантиришда катта муаммоларга дуч келишмади


Учрашувнинг тўлиқ фотогалереясини қуйида томоша қилишингиз мумкин.


Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика