Фотомақола: "Локомотив" - "Қизилқум" 4:1
17 may 2014 16:24
News
Фотомақола: "Локомотив" - "Қизилқум" 4:1
Миржалол Қосимов деярли барча ўйинларга улгуряпти. Энди терма жамоамизда рақобат уйғонса ажаб эмас. Фарҳод Магометов бу ўйинга ПФЛ директори сифатида ташриф буюрди. Одатда у кишини комиссар сифатида кўраётган эдик.
34 ёшни қарши олган Руслан Вагапов иккинчи ёшлигини бошидан кечиряпти. Аввалги турларимиздан бирида рамзий терма жамоага кирган футболчи, кечаги ўйиннинг биринчи бўлимида ажойиб тарзда ҳаракат қилди.
Бугун Илҳомжон Суюнов 31 ёшни қарши олди. Иккимиз бир кунда таваллуд топганмиз. Суюнов фаолияти давомида "Машъал" ва "Пахтакор" жамоалари сафида ўзининг энг зўр даврларини ўтказди. Сайтимиз ижодкорлари ва мухлислари номидан футболчини табриклаймиз.
Нагаевни ўйини бу йил очилди. Ҳаракатлари ҳам шоуга мос. Роналду ва Балотелли СТАЙЛ.
Нодирхўжа Юлдашев
Comments