Latest news

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Фотомақола. Ғофуровдан кейин навбатдаги “қурбон” Мельзитдинов бўладими? News

Фотомақола. Ғофуровдан кейин навбатдаги “қурбон” Мельзитдинов бўладими?

Бугун сайтимизда Анвар Ғофуровнинг “Локомотив”дан кетгани ва “Бунёдкор”га қайтгани тўғрисида хабар чиқди. Негадир Ғофуров клуб бош мураббийи Вадим Абрамовнинг қарашларига мос келмади.
Маълумки, “Локомотив” 15 февраль куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйинда Анвар Ғофуров иккинчи бўлимда майдонга тушди.

Кеча эса “темирйўлчилар” жиззахликлар билан яна битта назорат баҳсини ўтказишди ва клуб расмий сайтида берилган таркибга кўра, “Локо” сафида Анвар Ғофуров кўринмаган.

“Сўғдиёна” билан биринчи ўйин ўтказилгач, Вадим Абрамов дастлаб Анвар Ғофуров кейин эса Руслан Мельзитдинов билан узоқ суҳбатлашди. Натижада қуйидаги фотомақола орқали Ғофуровдан кейин “Локо”нинг навбатдаги “қурбони” Мельзитдинов бўлса керак деган тахминга келдик. Буни эса расмлар билан изоҳлаб берамиз.




9 февраль. ОЧЛ плей-офф босқичи. Анвар Ғофуров “Қувайт СК”га қарши майдонга тушиб, 90 дақиқа ҳаракат қилди, бироқ ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмади. 




15 февраль. “Обод” сунъий майдони. “Локомотив” – “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг Вадим Абрамов уйига кетишга ҳозирлик кўраётган Анвар Ғофуровни олдига чақириб анча гаплашди.




Кейин Абрамовнинг кўзи Руслан Мельзитдиновга тушиб қолди ва униям ёнига чақириб олди.




Абрамов Мельзитдинов билан кулиб мийиғида гаплашди. Лекин бу жилмайишнинг тагида бир қанча маъно яширинган бўлиши мумкин.




Шундан кейин Абрамов “Локомотив” жамоаси бошлиғи Қобил Юнусов билан баъзи масалаларни муҳокама қилди.



 
Вадим Абрамов: “Бу йил нима қилиб бўлса ҳам чемпионлик ва Кубокни ютмасам бўлмайди”.

Фотомақолани Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика