Latest news

19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  18 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  74 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  15 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  53 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4

ФОТОМАҚОЛА: Денис Истоминнинг Хитойдаги саргузаштлари News

ФОТОМАҚОЛА: Денис Истоминнинг Хитойдаги саргузаштлари

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин фаолияти давомида иккинчи ATP турнирида ғолибликни қўлга киритди.

Хитойнинг Чэнду шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада ҳамюртимиз барча рақибларини мағлубиятга учратиб, бош соврин соҳибига айланди.

Эътиборингизга спортчимизнинг ушбу турнирдаги саргузаштлари акс этган суратларни тақдим этамиз:

Илк босқичда рейтингда ўзидан юқори турган германиялик Ян-Леннард Штруфф мағлуб этилди. Ёмон эмас. Аввал бунақаси кўп бўлган


Ўйиндан кейинги селфисессия


Иккинчи босқичдаги рақиб эса жиддийроқ эди. Турнирда учинчи рақам остида сараланган россиялик Карен Хачанов. У ҳам мағлуб этилди


Чорак финалда эса америкалик Жаред Дональдсон турнирдан чиқариб юборилди. Денис ҳазиллашмаётганди!


Ғалабалар кўпайгани сайин, мухлислар ҳам кўпайиб борди!


Ярим финал: Осон бўлмаган ўйинда япониялик Юичи Сугита ҳам мағлубиятга учратилди! Яна битта ўйин қолди...


Финалда эса кипрлик Маркос Багдатис кутиб турибди. Баҳс яхши бошланди!


Аммо кутилмаганда рақибнинг жароҳати безовта қилиб қолди. Маркоснинг тура олмаётганини кўрган Денис уни олдига югуриб борди...


Шундан сўнг кипрлик теннисчи ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди


Истомин: "Турнир ғолиби бўлишни истагандим, лекин ўз ғалабаларим орқали. Рақибнинг жароҳати эвазига эмас"


Нима бўлган тақдирда ҳам Денис Истомин финалда ғалаба қозониб, 250 рейтинг очко эгасига айланди. Ушбу муваффақият билан теннисчимизни табриклаб қоламиз. Бундай совринлар янада кўпайишини тилаб қоламиз! Баракалла, Денис!

GettyImages суратлари асосида тайёрланди

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика