Latest news

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  14 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  1 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  11 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Фотомақола: Барчаси ўйин олди расмий машғулот ҳақида News

Фотомақола: Барчаси ўйин олди расмий машғулот ҳақида

Кундаликда ёзиб ўтганимдек, бугунги машғулотлар жуда эрта бошланди.
Терма жамоамиз стадионга етиб келганида эронлик футболчилар ўз машғулотларини тугатаётган эдилар. Таъкидлаш жоизки, Эрон асосан 1993 йилда таваллуд топган футболчилари билан келган.

Эртага асосий таркибимизда иккита ўзгариш бўладиган кўринади. Ҳужумда нукуслик Алимов ўрнига Шодиев, ҳимоячи Ҳошимов ўрнига водий ўғлони Йўлдошев тушиши мумкин.

Машғулотларда оқлар таркиби қуйидагича кўриниш олди:
Элдор Суюнов, Бобур Йўлдошев, Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Азамат Исроилов, Владимир Козак, Жамшид Искандаров, Фозил Мусаев, Сардор Рашидов, Игорь Сергеев, Воҳид Шодиев.

Сариқлар: Никита Рибкин, Даврон Ҳошимов, Салим Мустафоев, Шерзод Файзиев, Акбар Исматуллаев, Дилшод Жўраев, Фарруҳ Сайфиев, Наврўзбек Алимов, Шаҳзодбек Нурматов.

Машғулот бошланиши олдидан Шуҳрат Мақсудов дўсти Миржалол Қосимовни табриклар экан, унга узоқ умр, оилавий бахт, шунингдек, турнирда ғолиб чиқишни тилади. Жамоа сардори Ислом Тўхтахўжаев футболчилар номидан мураббийни табриклади.

Шундан кейин машғулотлар қизиб кетди. Орада ҳаво бироз ўзгарди. Гуруҳдаги сўнгги ўйинимизда метеорологлар ёмғир ёғиш эҳтимоли борлигини айтишган.




Машғулотлар қизиқарли ўтяпти. Бу эса футболчилар учун айни муддао




Эртага Бобур Йўлдошев асосий таркибда майдонга тушиши мумкин. Ёшлар терма жамоасида водийлик мухлисларни қувотириб келган ҳимоячидан умидимиз катта




Табриклаймиз-қутлаймиз! Соғ ва омон бўлинг, умуман олганда ҳаммамиз соғ ва омон бўлайлик!




Эҳтиёт бўлинг эшиклар ёпилади, кейинги бекат - БАГАЖ




Элдор Суюнов: - Бобур, "Майкон" жиддий бўлилар, расмга тушяпмиз




Суюнов: - Бўлди кулавер




Нарўз Алимов: - Ега!
Егор Кримец: - Ҳа?
Нарўз Алимов: - Орқовулдан келаятувдим анқайиб,
Олдимдан бир кўза чиқди дўмпайиб.
Егор Кримец: - Хоп нима қилибди шунга?
Нарўз Алимов: - "Вооооо". - демайсанми?
 



Эй қанақа кўза, мана Ия-яяяяяяя!



Нодирхўжа Юлдашев
Инчеон
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика