Latest news

23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  0 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  4 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  67 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  5 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4

АРХИВ. Абрамов бошчилигидаги олимпия терма жамоамизнинг 2007 йилги БААга қарши учрашувини ёдга оламиз News

АРХИВ. Абрамов бошчилигидаги олимпия терма жамоамизнинг 2007 йилги БААга қарши учрашувини ёдга оламиз

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу вақтга қадар тўрт маротаба Олимпия ўйинларига саралаш босқичида иштирок этган.

Илк бор 2004 йил Афина Олимпиадаси томон юришини бошлашган термамиз саралаш раундининг гуруҳ босқичига йўлланма берувчи баҳсида икки ўйин натижасига кўра Эронга 1:9 ҳисобида енгилишади. Кўриниб турардики, бу йўлда қилиниши керак бўлган ишлар талайгина. Бир томондан ўша пайтлари асосий эътибор ва диққат марказида миллий терма жамоамиз тургани боис, қолган кичик ёш тоифаларидаги термалар назардан четда қоларди. Билсангиз, авваллари ҳар тўрт йилликнинг йирик мусобақасига йўлланма алоҳида саралаш турнири орқали берилар, бунинг учун терма жамоалар анча масофани босиб ўтишлари талаб этиларди. Сўнги икки яъни Рио-2016 Олимпиадасидан бошлаб эса Осиё чемпионатида кучли учликдан жой олган термаларгина йўлланмага эга чиқмоқда. Биз ёдга олмоқчи бўлган Пекин Олимпиадаси саралаш босқичида 1985 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилар иштирок этишганди. Улар қаторига Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов, Садриддин Абдуллаев, Саҳоб Жўраев, Нодир Қўзибоевларни киритишимиз мумкин. Демак, бугун фото архив рукнимиз орқали олимпиячиларимизнинг Пекин томон илк қадамни ташлаб берган БААга қарши ўйинни ёдга оламиз.


Юқоридан чапдан ўнгга: Анзур Исмоилов, Марат Бикмаев, Александр Клецков, Нодир Қўзибоев, Азиз Ашуров, Аҳрол Рисқуллаев.

Пасдан чапдан ўнга: Лутфулла Тўраев, Шавкат Саломов, Одил Аҳмедов, Баҳром Юлдашев, Садриддин Абдуллаев.


БААнинг турли ёшдаги терма жамоалари бизга доим жиддий қаршилик кўрсатиб келган. Қизиғи, Лондон-2012 Олимпиадаси саралаш босқичида ҳам амирликлар йўлимизга тўғаноқ бўлган. 



Садриддин Абдуллаев ўзининг юлдузли онларини ўтказаётган пайтлар эди. 


Непомнянщчий қўл остида "Пахтакор"да, Абрамов устозлигида ОТЖда, Инилеев бошчилигида МТЖда дебют қилган Одил Аҳмедов.



Тўпга интилаётган 5-рақамдаги Нодир Қўзибоевни танидингизми?


"Бунёдкор" жамоасининг бугунги кундаги ҳақиқий етакчиси Лутфулла Тўраев олимпия терма жамоаси либосида.


"Пахтакор"  стадиони қайта реконструкцияга тайёргарлик кўраётган, тахта ўриндиқлар эса олиб ташланганди. 



Шунга қарамасдан стадионга ишқибозлар ташриф буюришганди.



Вакилларимизнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган учрашувда голларга Нодир Қўзибоев ва Марат Бикмаевлар муаллифлик қилишганди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика