Latest news

Флорентино Перес: "Суперлига мавжудлигида давом этади. Клублар 8 млрд евро йўқотишди, Чеферин эса ўзининг маошини кўтармоқда" News

Флорентино Перес: "Суперлига мавжудлигида давом этади. Клублар 8 млрд евро йўқотишди, Чеферин эса ўзининг маошини кўтармоқда"

"Реал" президенти Флорентино Перес Европа Суперлигаси лойиҳаси ҳақида гапирди.

"Муайян мажбуриятларга эга шартнома мавжуд. Суперлига ўз мавжудлигида давом этмоқда.

Бизга устунликларини ҳимоя қилиш учун таҳдид қилишмоқда ва инглиз клубларига ушбу нарса таъсир қилди. Биз Люксембургдаги суд қарорини кутмоқдамиз.

Англия клублари ўзлари кетишмади, уларни УЕФА мажбурлади. Клублар 8 миллиард евро [пандемия даврида] йўқотишди, Чеферин эса ўз маошини кўтармоқда.

Баъзиларда имтиёзлар бор ва улар буни сақлаб қолмоқчи. Улар аллақачон бизни Чемпионлар Лигасида чиқариб юбормоқчи эдилар, аммо суд буни қилишни таъқиқлади", - дейди Перес.

Олдинроқ, пандемияси сабаб УЕФА даромадлари 21%га тушиб кетганига қарамасдан, унинг президенти Чефериннинг маоши 450 000 еврога кўтарилгани маълум бўлган эди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика