Latest news

23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  0 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  10 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  16 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  25 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  54 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  4 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  524 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28

Флик: “Ёшлигимдан “Бавария”га мухлислик қиламан ва бу ерда икки ажойиб мавсумни ўтказдим” News

Флик: “Ёшлигимдан “Бавария”га мухлислик қиламан ва бу ерда икки ажойиб мавсумни ўтказдим”

“Бавария” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бундеслига 32-турида “Боруссия” М (6:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жамоа эришаётган натижалар ҳайратланарли. Ўтган йили муваффақиятли мавсумдан кейин биз деярли ҳордиқ чиқармадик, деярли ҳар уч кунда майдонга тушганимизга қарамай бу мавсумни ҳам яхши ўтказа олдик. Миллий биринчиликда ғолиб чиқишни уддасидан чиқдик – бу энг ҳалол соврин.

“Боруссия”га қарши баҳсга тайёр эдик. Жамоанинг ҳақиқий характери шундай. Футболчилар ҳақиқий тўп усталари эканлигини намойиш этишди. Жамоам олқишга лойиқ.

Жамоада ҳаммаси  ғолиблик учун ташкил этилган. Мен доим “Бавария”га мухлис бўлиб келганман. Болалигимдан Герд Мюллер, Пауль Брайтнер, Карл-Хайнц Румменигге менинг кумирим эди.

Бу ерда иккита ажойиб мавсумни ўтказдим. Бу йиллар мен учун қадрли ва бир умрга эсда қоларли бўлди”, деди Флик.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика