Latest news

Флик “Бавария” билан 40 та ўйинда 5 соврин ютди News

Флик “Бавария” билан 40 та ўйинда 5 соврин ютди

“Бавария” Германия Суперкубоги учун баҳсда “Боруссия Д”ни 3:2 ҳисобида енгди ва совринни қўлга киритди.

Шу тариқа Мюнхен клуби 2020 йил ҳисобидан 5-совринга эга чиқди. “Бавария” Германия чемпионлиги билан бирга мамлакат кубогини қўлга киритди, шунингдек, ЕЧЛ ва Европа Суперкубогида ғолиб бўлди.

Жамоа устози Ханс-Дитер Флик эса “Бавария” бошқарувидаги 40 та ўйинда 5 соврин эгаси бўлди. Яъни Флик “Бавария” ўртача ҳар 8 та ўйинда битта соврин ютмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Флик 2019 йил ноябрида Нико Ковачдан сўнг жамоа бошқарувини қўлга олганди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзига қадар тузилган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика