Latest news

13:31Расман: "Вест Хэм" "Реал" собиқ мураббийининг ўрнига "Челси" собиқ устози билан шартнома имзолади  0 13:12Гарначо фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин  2 12:35Эшитдик-да?! "Бунёдкор"га Туркия Суперлигасидан ҳужумчи келмоқда   4 12:14"Барселона" футболчиси: "Винисиуснинг четлатилиши — адолатсизлик"  4 11:53Мусиала "Бавария"да қолиш учун йиллик 4-5 млн евро даромадидан воз кечди  1 11:28"Наполи" "Челси" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 10:37Суперлигада ўйнаши кутилаётган «Хоразм»нинг йиғинида бир қатор тажрибали футболчилар иштирок этмоқда  5 09:43«Ливерпуль» Трент Александер-Арнольднинг ўрнига бошқа бир ТОП футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:04Расман: «Қўқон-1912» жамоаси тарбияланувчисини ортга қайтарди  3 08:39«Олтин тўп» соҳиби Саудия Арабистони клубида иш бошлади  1 08:04«Бунёдкор» дарвозабони «Динамо» машғулотларига қўшилди  3 07:30«Вест Хэм» янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  3 03:10Лига кубоги. "Тоттенхэм" ярим финалнинг илк учрашувида "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратди  5 02:00"Барселона" "Атлетик"ни мағлубиятга учратиб, Испания Суперкубоги финалига йўл олди!  51 00:33ОКМК клубга келганидан бери бирор марта майдонга тушмаган Сардор Мирзаев билан шартномани узайтирди  4

Финалдан олдинги матбуот анжумани. Шота Арвеладзе: "АГМК финалда ўйнашни яхши биладиган жамоа" News

Финалдан олдинги матбуот анжумани. Шота Арвеладзе: "АГМК финалда ўйнашни яхши биладиган жамоа"

Ўзбекистон кубоги финалидан олдинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвелдазе ва жамоа сардори Егор Кримец иштирок этди.

"Барчага хайрли кун. Ҳаммага соғлиқ тилайман. Қўқондаги ўйиндан кейин энг кучли жамоалар ярим финалга етиб келганини айтгандим. Финалда ҳам шундай. Рақибимиз яхши жамоа. Аввалги икки финалда ҳам шу клуб билан тўқнаш келгандик. Мавсумни барқарор ўтказдик деб ўйлайман. ОЧЛда ҳам яхши ўйнадик, афсуски финалга чиқа олмадик. Аммо кўрсатган ўйинимиздан қониқдим. Ишонаманки "Пахтакор"да ҳали ОЧЛ финалига чиқиш учун кўплаб имкониятлар бўлади. Финал қийин ва қизиқарли кечади. Рақиб финалда ўйнашни яхши биладиган жамоа", - дейди Шота Арвеладзе.



"Ўйлашимча ҳеч кимга тушунтириш шартмас. Финал бу финал. Чемпионат баҳси умуман бошқа. Яна бир ҳал қилувчи баҳсга етиб келганимиздан хурсандман. Мавсумни соврин билан юқори кайфиятда якунлаш имкониятига эгамиз. Мухлисларга чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этиб беришга интиламиз. Водийда футболни жуда ёқтиришади. Биз уларга хуш келадиган ўйин кўрсатишга уринамиз", - дейди Кримец.



"Эртага албатта энг кучли таркибни майдонга туширамиз. Аммо майдонга 11 нафар футболчи ўйнай олмайди. Битта йўқотиш бор: Фарруҳ Сайфиев дисквалификация сабабли ўйнай олмайди", - дейди Арвеладзе.

"Финалдан кейин уйга учиб кетаман. Узоқ вақтдан буён уйимга борганим йўқ. Ўз яқинларим билан янги йилни кутиб оламан. Таклифлар бўлиши мумкин, аммо байрамни ўтказиб яна "Пахтакор"га қайтараман.

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқиши учун нима етишмайди? Футболда имкон борича яхши шароитларни яхши даражага келтириб, барчаси доимий ўсиб боришига уриниш лозим. Айтайлик, майдон, ёритиш тизими ёки бошқа жиҳатлар бўйича муаммолар бўлмаслиги керак.

"Пахтакор" соврин ютишдан зерикмадими? Агар "Бавария" мураббийи олдида ўтирганингизда бундай савол бермаган бўлардингиз, менимча. Совринларга эга чиқиш доимо ёқимли. Биз бунга барқарор эришаётганимиз янада хурсандчилик беради. Ҳеч бир жамоа бирор совриндан кейин тўхтаб қолишни хоҳламайди. Биз янги-янги ғалабалар учун интиламиз.



"Пахтакор" сафига келган ҳар бир ўйинчи яхши ўйнаб кета олмаслиги мумкин. Бутун дунёда шундай. Яхши футболчилар кучлироқ клубларга ўтишади. Таркибимизда ўзимиздан чиққан тарбияланувчилар кўп. Кримец, Машарипов, Сергеев, Анзур Исмоилов, Алижонов, Козак, Собиржонов, Эркинов, Сидиқов. Қолаверса, легионерларни ортиқча жалб этмай маҳаллий футболчиларни харид қиляпмиз. Бу эса пуллар ўзбек футболида қолади дегани.

Эртага стадионга келган мухлислар қайси клубга кўпроқ мухлислик қилишади? Ўзингиз ҳам жавобини биласизку. Наманганлик мухлислар негадир "Пахтакор"га ҳеч қачон ва ҳеч қаерда мухлислик қилишмайди. Нега бундайлигини билмайман. Агар нимадир ўзгарган бўлса ва эртага бизга мухлислик қилишса хурсанд бўлардим", - дейди "Пахтакор" бош мураббийи.

"Шу ерда кичик тўлдириш беришни хоҳлардим. "Пахтакор"да ҳамма ҳам яхши ўйнаб кета олмайди. Босимга чидаш осон эмас. Шунга дош берганлар жуда яхши ўйнаб кетишган",  - дейди Кримец. 


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика