Latest news

15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  0 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  2 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  8 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6

Финал. Равшан Эрматов — мутлақ етакчи News

Финал. Равшан Эрматов — мутлақ етакчи

Эртага Ўзбекистон кубоги жорий мавсумининг якунловчи ўйини ўтказилади.

Самарқанддаги баҳсни Аҳрол Рисқуллаев бошқариши маълум қилинган эди. Бу 36 ёшли арбитр учун илк финал.

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Финал

4 декабрь, шанба

ПАХТАКОР – НАСАФ

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Рустам Лутфуллин

Назоратчи: Владислав Цейтлин

VAR ҳаками: Ильгиз Танташев

VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Александр Давиденко.

Тарихга назар солсак, Ўзбекистон кубогининг ортда қолган 28 финалида 16 нафар бош ҳакам ишлаганига гувоҳ бўламиз. Илк финалда (1992 йил) ишлаш бахти марҳум Гали Имомовга насиб қилган эди. 

Рекорд

Ўзбекистон кубоги финалларида ишлаш борасида мундиаллар рекордчиси Равшан Эрматовнинг олдига тушадигани йўқ. Унинг ҳисобида 5 та финал бор. Кейинги поғонага 4 тадан ўйин билан Гали Имомов ҳамда Ноил Лутфуллин ёзилган.

Шунингдек, Равшан Эрматов қаторасига финалларда ишлаш бўйича ҳам мутлақ рекордчи ҳисобланади (4). 2010-2013 йилги мавсумлар ҳал қилувчи баҳсларининг барчасини айнан Эрматов бошқарган эди.

Хорижлик реферилар

Мамлакат кубогининг ҳал қилувчи ўйинида 2 бор чет эллик ҳакамлар ишлаган эди. Аниқроқ айтсак, 2014 йил якунида ўтган "Локомотив" 1:0 "Бунёдкор" ўйинини Ким Донг Жин (Ж. Корея) бошқарган. 2017 йилда пойтахтнинг яна ўша клублари ўртасида "Бунёдкор" стадионида ўтказилган ва 3 йил олдинги ҳисоб такрорланган баҳсда БАА вакили Муҳаммад Абдулла Ҳасан ишлаган.

Энг қаттиққўл

Финалларда энг кўп сариқ карточка Равшан Эрматовнинг чўнтагидан чиққан (20 марта) бўлса, қизил карточка кўрсатиш борасида Гали Имомов ҳамда Ноил Лутфуллин етакчи бўлган (3 тадан). Аммо пенальти белгилаш бўйича Темур Тўхтасинов барчадан олдинда (2). У 2018 йилнинг 28 октябрь куни Фарғонада ўтказилган АГМК 3:1 "Пахтакор" беллашувида ҳар икки жамоа дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгилаган.

Тўлиқ статистика


реферифиналс-кқ-кпен
1Равшан Эрматов52011
2Гали Имомов41430
3Ноил Лутфуллин41430
4Марат Исмоилов21220
5Рустам Саидов21110
6Рашид Айтеков1800
7Ғайрат Каримов1600
8Шерзод Қосимов1401
9Ким Донг Жин1310
10Муҳаммад Абдулла Ҳасан1500
11Сардор Нажафалиев1411
12Дилшод Асимов1300
13Дмитрий Роман1300
14Темур Тўхтасинов1502
15Владислав Цейтлин1410
16Зокир Қодиров1101
17Аҳрол Рисқуллаев----

Финал. "Насаф" "Пахтакор" билан нечанчи марта тўқнашади? 

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Author :
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика