Latest news

21:41"Ғазалкент" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, Россия жамоасини мағлуб этди  0 21:16ЕЧЛда мавсумнинг энг яхши дарвозабони ким бўлмоқда?  1 20:58Педри ва Ферран "Барселона"га "Реал"дан кимни олиб келган бўларди?  2 20:38"Бенфика"нинг аппеляцияси рад қилинди  6 20:15"Бунёдкор" янги мавсум учун футболчилар рўйхатини маълум қилди  2 19:50Мексикадаги тартибсизликларга қарамай, Исландияга қарши ўйин бекор қилинмайди  0 19:21"Яна бошладингизми, мураббий?" — Капелло жонли эфирда Роналдо билан ҳазиллашди  1 19:02"Навбаҳор" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  8 18:15"Флориан келажакда "Реал"да ўйнашига умид қиламан" — Вирцнинг агенти Перес ва Алонсо билан бўлган суҳбатни ошкор қилди  0 17:51"Пицца тикишга тайёрман!" — Пранделли "Ювентус"нинг "Галатасарой"га қарши камбэк қилишига ишонмоқда  7 17:32Расман: "Yandex Uzbekistan" — Про лиганинг титул ҳомийси!  5 17:14"Мексика билан ўйинга қўрқув остида чиққанмиз" — Месси ЖЧ-2022 даги энг қийин паллани эслади  12 17:01АПЛ. "Челси" ва "Вест Хэм" футболчилар ўртасидаги оммавий муштлашув сабаб йирик миқдорда жаримага тортилди  1 16:43"16 йил ичида бундай ҳолатга дуч келмагандик!" — "Боруссия" ультраслари "Аталанта" билан ўйинни бойкот қилишди  1 16:14ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ   13

Финал қандай ўтди? News

Финал қандай ўтди?

"Бунёдкор" стадиони аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финал учрашувига мезбонлик қилди.

Унда 18 ноябрь куни Олий лига мавсумини якунлаб берган 2 клуб — "Сўғдиёна-W" ҳамда "Бунёдкор-W" қизлари ўзаро куч синашишди.

Пойтахт клуби устози Элмира Ғуломова қуйидаги футболчиларни асосий таркибга киритди.

“БУНЁДКОР-W”

23. Зарина Саидова, 5. Камола Рисқиева, 6. Айжан Бўронбекова, 8. Луиза Садирова (сардор), 9. Дилдора Нозимова, 10. Саида Галимова, 15. Умида Зоирова, 17. Дилрабо Асадова, 18. Юлдуз Набиева, 22. Азиза Норбоева, 27. Илвина Аблякимова.

Захирадагилар: 1. Олга Қаҳҳоров, 12. Зиёда Ирисбоева, 11. Гулчеҳра Эшмаматова, 14. Марина Косникова, 19. Нозима Эргашева, 20. Бахтигул Токтоболотова, 21. Сўғдиёна Алламуродова, 24. Зуҳра Бердиева.

“СЎҒДИЁНА-W”

22. Нозима Ҳасанова, 3. Ўғилой Қўчқорова, 5. Нафиса Набиқулова, 6. Ирода Турдиалиева, 8. Росачарне Периале, 9. Маҳлиё Сарикова, 10. Фусейна Мумуни, 13. Юлдуз Шодиева, 17. Танзила Зарбиева, 23. Диёра Ҳабибуллаева, 99. Алберта Аҳиалей.

Захирадагилар

1. Кумушой Ғуломова, 16. Даря Телешева, 4. Насиба Ҳожиева, 11. Маҳлиё Назарқулова, 21. Холида Дадабоева, 25. Эъзоза Шарипова, 77. Зарина Маматкаримова.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 4-дақиқада "бурилар" вакили Мумуни Фусейна томонидан урилди.

1-бўлим охирида "қалдирғочлар" вакиласи Дилдора Нозимова тўп майдонни тарк этганидан кейин Диёрахон Ҳабибуллаевана нисбатан ишлатган қўполлиги учун майдондан четлатилди.

Гарчи 1 киши кам бўлиб қолган бўлса-да, "Бунёдкор" қизлари Рустам Лутфулиннинг ўйинни якунлаб берувчи ҳуштаги чалингунига қадар рақибга муносиб қаршилик кўрсата олишди.

Жиззахликлар бош мураббийи Шерали Бобоқулов Олий лиганинг сўнгги турида қизил карточга олгани туфайли бугун техник зонада эмас, мухлислар орасида ўтиришга мажбур бўлди. Унинг ўрнини ёрдамчиси Гулшан Шодиева тўлдирди.

Хуллас, Жиззахнинг "Сўғдиёна-W" жамоаси ўз тарихида илк бор мамлакат кубогига эга чиқди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда ЎзПФЛ бош директори ўринбосари Лазиз Қўчқоров мусобақа кубогини ғолиб жамоага топширишди.

"Сўғдиёна" — аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубоги соҳиби

ФАКТ: "Сўғдиёна-W" — Ўзбекистон кубогини қўлга киритган 5-клубга айланди. Бунга қадар мусобақа ғолиблиги "Андижанка" (4 бор), "Севинч" (10 марта), "Металлург" (3 карра) ҳамда "Бунёдкор-W" (2 марта) жамоаларига насиб қилган эди.

Ўзбекистон кубогининг жорий мавсумида 4 та учрашувда майдонга тушган Шерали Бобоқулов шогирдлари рақиб дарвозасини жами 31 марта ишғол қилгани ҳолда бирорта ҳам гол ўтказиб юборишмади.

"Сўғдиёна-W" бу йил "Олтин дубль" қайд этди.

суратлар ЎзПФЛ матбуот хизматидан олинди

Author :
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика