Latest news

21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  14 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  2

Финал фотомақоласи - III. Майдонда ғолиблар... News

Финал фотомақоласи - III. Майдонда ғолиблар...

Учрашув якунига етиши биланоқ "Насаф" ва унга бефарқ бўлмаган барча ўзини майдонга урди.

Аввалига Равшан Эрматовнинг финал ҳуштаги янграгач қувонаётганлар тўртга бўлинди. Майдондаги футболчилар, захира ўриндиғидаги мураббийлар штаби ва футболчилар, ВИПдаги жамоа раҳбарлари ва мухлислар.

Айнан шу дақиқалардан бошлаб ёмғирнинг тезлиги ошди. "Насаф" фотомухбири Сардор Нуровнинг аппарати аллақачон "чарчаган"лиги учун у менга ўз соябонини тутиб туришни маъқул кўрди. Натижада "CA" ва "Насаф" фотоархиви учун ишлай бошладик. Шу ўринда "Насаф" ФК раҳбариятидан Сардорни йиллар давомида айта олмай келаётган илтимосини, сайтимиздаги "Насаф" жамоасининг минглаб ўқувчилари номидан илтимос қилардим, Сардорга янги ФОТОАППАРАТ олиб беринг! Ахир ўзи учун эмас, унинг суратлари йиллар ўтгача "Насаф" тарихи учун ас қотади. Ҳеч бўлмаса, кубок мукофотидан футболчилар "ташлаб" юборсалар, янги аппаратнинг пули чиққан бўлармиди... Ҳа, майли... Демак, финал қувончларини томоша қиламиз!



Кубокнинг "мазасини" энди "Насаф" ҳам таътиб кўряпти...


Илк маротаба ФИНАЛдан кейин, финалда ишлаган ҳакамлар бригадаси ва финалчиларга дипломлар тан-танали тарзда топширилмади. Ёмғир баҳона бўла олмайди. Бу биринчи ёмғирли финал эмас...

Бир, икки, уч... Ҳозир Рўзиқул Бердиевни "отишади"

Ана отишди... Рўзиқул Бердиев шу тепаликка чиқишни бир умр орзу қилган бўлса ажаб эмас...


Мақсуд Каримов "бўри бойвочча"ни трибунадан тушириб олди...


Объективни ёмғир томчилари "босиб" олди. Прожектор шуласида суратлар мана шундай ҳолга келди. Ва ниҳоят "қирол Артур" ўз совринини қўлга киритди.


Унда эса ҳамманинг ҳаққи бор...


Ютган жамоа "подиум" ҳақида ўйлармиди. Лекин ПФЛ ва ЎФФ вакилларининг эсдалик учун суратга тушмаганликлари яхши бўлмади...


Бу ерда "подиум", орқадан кубок соҳибининг номи, мушакбозлик, турли рангдаги шарлар бўлиши мумкин эди...


"Насаф" гуруҳининг қўшиқчилари Шуҳрат Муҳаммадиев ва Фаррух Сайфиевнинг "Ҳа Барат ака" қўшиғига, боягина дир титираётган жамоа шифокори рақсга тушиб беряпти...

Бежизга "Насаф" жамоасининг дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков кечаги ғалабасини отасига бағишламади. Унинг отаси, марҳум Александр Иванковнинг ўзбек футболида тутган ўрни катта ва 17 октябрь унинг туғилган куни эди.


Мақсуд Каримов эса мухлисларга ўз миннатдорчилигини билдиряпти.


П,С: ОАВларни рухсатсиз суратлардан фойдаланиши ман этилади.

Нодирхўжа Юлдашев


Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика