Latest news

20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  1 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  1 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  38 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  38 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0

Филиппе Коутиньо иштирокидаги матбуот-анжумани (+ФОТО) News

Филиппе Коутиньо иштирокидаги матбуот-анжумани (+ФОТО)

Кеча, 8 январь куни "Барселона" клубида жамоанинг янги футболчиси Филиппе Коутиньо билан матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирга 40та турли нашрлардан 150 нафар журналист ташриф буюрди. Коутиньо матбуот-анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

"Дунёнинг энг машҳур клуби формасини кийиш жуда ажойиб. "Барселона"га ўтишдан олдин шубҳаланганим йўқ ва қаҳрамонларим билан бирга тўп тепиш мен учун шараф. Жамоадаги ўйинлардан роҳат олиб, соврилар ютишга умид қиламан.


Месси ва Луис Суарес

"Месси ва Луис Суарес билан бирга ўйнашим мумкин, ўзимни омадли инсон дея оламан. Лионель Месси жуда кучли футболчи. Луис Суарес билан яна бирга ўйнашимдан мамнунман. Бу катта шараф. Суарес яхши дўст, у менга катта ёрдам берган".


Нега "Барселона"?

"Барселона"да ўйнаш - орзуим. Жамоада дунёнинг энг яхши футболчилар тўп тепади, менинг қаҳрамонларим ҳам шу ерда".


Неймар билан муносабатлар

"Неймар билан яхши танишман, биз бир-биримизни болаликдан биламиз. Миллий терма жамоада бирга ўйнаймиз ва у менга клуб ҳақида гапириб берган".


Чемпионлар лигаси

"Бу мавсум Чемпионлар лигасида ўйнай олмайман, бироқ менда яна 5 йил мавжуд ва ушбу турнирда кўпроқ майдонга тушишга умид қиламан".


Майдондаги позиция

"Мен мухлислар бахтли бўлишини истайман, шу сабабли позициямни мураббий аниқлайди. Жамоага ёрдам беришим учун кўп ишлашим керак".

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика