Latest news

18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  0 18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  2 18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  0 17:40Гонсало Гарсия Ван Нистелройнинг натижасини такрорлади  0 17:23"Машъал" афсонаси Жамшид Ҳасанов фаолиятини якунлади  3 17:07Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди  4 16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  5 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  30 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  1 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  8 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  12 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  22

FIFA.UZ: Европага ва Таиландга борадиган иштирокчиларга соврин топширилди News

FIFA.UZ: Европага ва Таиландга борадиган иштирокчиларга соврин топширилди

Куни кеча FIFA.UZ ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда икки нафар иштирокчи ўз совринларига эга бўлишди.

Ўтган мавсум Европа кучли бешлик чемпионатида энг кўп очкони тошкентлик футбол мухлиси Жаҳонгир Усмонов тузган жамоа қўлга киритди. У "Рома" мухлиси бўлгани учун айнан шу жамоа иштирокидаги ўйинга чипта ютиб олди. Кузда ғолибимиз FIFA.UZ томонидан Рим шаҳрига бориш келиш авиачиптаси, меҳмонхона харажатлари ва ўйин чиптасига эга бўлади.



"Ғолиб бўлишнинг ҳеч қандай сири йўқ. Шунчаки футболга қизиқиш ва уни диққат билан кузатиб бориш керак. Бундан ташқари ҳар бир турдан олдин трансфер қилиш ҳам лозим, буни ўз тажрибамдан биламан. Римга бориб "Рома" ўйинини кўришни мақсад қилдим. Бунинг учун FIFA.UZ га раҳмат", - дейди Жаҳонгир Усмонов.

Қолган икки ўринни олган иштирокчилар афсуски ҳозирги пайтда Тошкентга кела олишмайди. Уларга ҳам албатта ўз чипталари топширилади.

Олий лиганинг биринчи даврасида ғолиб чиққан иштирокчи: 1992 йил 13 майда туғилган Элдор Турсунов Зарафшон шаҳрида истиқомат қилади. У сентябрь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига бориб терма жамоамизни қўллаб-қувватлайди.



Элдор Турсуновнинг фикрлари қуйидагича бўлди: "Олий лигани анчадан буён кузатиб келаман. Ҳар бир турдан олдин қайси футболчи гол уриши мумкинлигини тахмин қилиб жамоа туздим. Омадим келди. 13-турда Фарҳод Тожиев икки бор пенальтидан гол ура олмагани учун ҳам мен ғолиб бўлдим. Акс ҳолда мендан кейинги жамоани тузган иштирокчи Таиландга борарди".

FIFA.UZ да янги евромавсум старт олди. Россия, Франция ва Англия чемпионатларида ўзингизга жамоа тузишингиз мумкин.

Совғалар ҳақида яқин кунларда хабар берамиз. Оз қолди...
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика