Latest news

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  3 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  22 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

FIFA.uz. Азиз Мирза: "Чемпионлик унвонимни муносиб ҳимоя қиламан" News

FIFA.uz. Азиз Мирза: "Чемпионлик унвонимни муносиб ҳимоя қиламан"

"FIFA.UZ" олий лиганинг амалдаги ғолиби Азиз Мирза, янги мавсумда ҳам чемпионлик учун курашишини билдирди. Бу сафарги совға анча жиддий.
Лойиҳанинг биринчи давра ғолиби 6-20 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига бориш ҳуқуқини қўлга киритади.

"Мен ўтган йили "FIFA.UZ" лойиҳасида "Бунёдкор" номи билан қатнашиб, шу номга муносиб тарзда Ўзбекистон олий лигасининг олтин медалларини қўлга киритган эдим. Бу йил ҳам ўз никимни сақлаб қолган ҳолда, чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан", - дейди лойиҳамизнинг амалдаги ғолиби Азиз Мирза.

"Орада кучли бешлик чемпионатларида ҳам қатнашиб кўрдим, аммо муваффақиятга эриша олмадим. Мен учун ўзимизнинг олий лига қадрлироқ. "FIFA.UZ" лойиҳаси орқали олий лигамиз билан чуқурроқ танишишга ҳаракат қиляпмиз. Бу эса мухлислар ўртасида ахилликни ҳам уйғотади. Чунки менинг таркибимда "Насаф" ёки "Сўғдиёна" жамоаларидан ҳам футболчилар бўлади ва мен ғалаба қозониш учун бу жамоа ўйинларини ҳам кузатаман".

Янги тўрт хизмат ҳақида, чемпион шундай дейди:

- Бу мавсумдан "FIFA.UZ"да йулга қўйилган тўртта янги хизмат менга ёқди ва ҳаммасини ёқтириб олдим. Энди бемалол бир-биримизни жамоаларимизни кўриб турамиз.
Бу йилги мавсумдан олдин, янги иштирокчиларга маслаҳатим, ҳар бир тур олдидан жамоангизда трансферларни иложи борича дедлайннинг охирги вақтига қадар суриб, "championat.asia" сайтидаги олий лига ҳақидаги маълумотларга таяниб қилинг. Масалан, ўша озгина вақтда ҳам сизга керакли маълумот чиқиб қолиши мумкин. Кейин ҳиссиётларга берилиб, фақат ўзингиз мухлислик киладиган жамоанинг ёки ўйинчининг натижаларига ишониб қолманг.

"FIFA.UZ" ўйинини янги бошлаётган ва ўтган мавсум биз билан бирга ўйнаган ҳамма иштирокчиларга омад ёр бўлсин!

Олға олий лига-2014 !

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика