Latest news

21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 21:00"Истанбул Башакшехир" — "Бешиктош". Таркиблар маълум  9 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:33"Арсенал" — "Уиган". Таркиблар маълум  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  10 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  5 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  10 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  5 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  18 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  4

ФИФА вакили ЎФА раҳбарияти билан учрашди News

ФИФА вакили ЎФА раҳбарияти билан учрашди

Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатяпти:

ФИФА вакили бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашиб, ЎФА ҳузурида ташкил этилиши режалаштирилаётган ўқув-машғулот базасининг қурилиш режаси билан танишди. Ушбу лойиҳа учун ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра ажратилган 12 гектар ер майдони кўздан кечирилиб, лойиҳа режаси ва чизмалари атрофлича ўрганиб чиқилди. 

Андер Вашкевич келгуси 3 кун мобайнида ҳам Тошкент вилоятида бўлиб, янги ўқув базасига тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда иштирок этиши режалаштирилган 

Лойиҳага асосан табиий чимга эга 6 та ва 1 та сунъий футбол майдони, ангар типидаги футзал майдони, 150 ўринли меҳмонхона мажмуаси, 700 кв.м. майдонга эга спорт заллар, мини-футбол ва соҳил футболи  билан шуғулланиш учун 1 та алоҳида майдон, 150 кишига мўлжалланган ресторан, 130 кишилик анжуманлар зали, шунингдек, кутубхона, музей ва дам олиш масканлари қуриб битказилади.  

Шунингдек, мазкур ҳудудда функционал диагностика, спортчиларни соғломлаштириш ва реабилитасияси учун замонавий спорт тиббий марказини ташкил қилиш ва зарур тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида спорт тиббиёти маркази фаолияти йўлга қўйилади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика