Latest news

14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   7 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  4 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0

ФИФА тақдирлаш маросими - масхарабозлик (жавобсиз саволлар) News

ФИФА тақдирлаш маросими - масхарабозлик (жавобсиз саволлар)

Tags :  ФИФАThe Best
Хорватиялик футболчи дунёда энг яхшиси бўлди. Буни уч юзаки тезис билан муҳокама қилса бўлади.

Биринчидан, Лео ва Кришнинг эрасига барҳам берилди. Иккинчидан, аргентиналик ва португалиялик Лондондаги маросимга боришни ва Лукани шахсан табриклашни рад этишгани анчагина ёмон тасаввур берди. Учинчидан, энди Модрич "Олтин тўп"ни олиш учун олдинга қадам ташлади.

Энди уйғонамиз. Мессини ҳам Роналдуни ҳам, қолган индивидуал совринларни ҳам унутиш вақти келди. Бундан-да муҳимроғи бор: ҳозирда Лука Модричдан кўра яхшироқ, кўп функцияга эга, олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳаракатларни қила оладиган, у каби фойдали футболчи йўқ. Лука бошқа рақобатчиларидан ажралиб туради, аммо 33 ёшга кириб бўлди. Нима бўлган тақдирда ҳам хорватнинг ўйинини қадрланг ва бошқа ҳужумчилар борасида пичирламанг.

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЧИРОЙЛИ ГОЛИ САЛОҲНИКИ. АҲМОҚГАРЧИЛИК

ФИФАда ижтимоий тармоқларда сўровнома ўтказадиган мард инсон топилмади. Ҳар иккинчи шундай маросимда одамнинг меҳнати қадрсизланиши кузатилмоқда. Шу ҳолатда тизимнинг нозиклиги кўзга ташланади.

Шундай қилиб, ФИФА мухлисларга энг чиройли голни ўзлари танлашини ижозат берган. Салоҳнинг ҳаттоки пенальтидан урадиган голи ҳам Мисрда катта эътиборга олинаётган бир вақтда унинг "Эвертон"га урган ажойиб техникали, қойилмақом зарбага эга голини танлаб олиши. Криш ҳам, Бэйл ҳам, Павар ҳам, ҳаттоки Черишев ҳам ундан кўра чиройлироқ гол кирита олишганди. Унинг голида одамлар "Вуҳҳ" деб бақириб юборишганлари аниқ. Шундай эмасми?!

САЙЁРАМИЗДАГИ ЭНГ КУЧЛИ ДАРВОЗАБОН - ТИБО КУРТУА

Ушбу ғолибга бу борада саволлар йўқ, у жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин намойиш қилди. Аммо кучли учликка Каспер Шмейхелнинг киргани - йил абсурдидир. Нима учун? Ютқазилган пенальтилар серияси учунми? Ёки Франциядан гол ўтказиб юборгани сабаблими? Кўплаб фактлар унинг бу учликка лойиқ эмаслигини кўрсатмоқда.

Нима бўлган тақдирда ҳам, яна бир дарвозабон эсдан чиқиб кетди. Кейлор Наваас "Реал"нинг кетма кет уч марта ЕЧЛ совринини қўлга киритаётганида асосий дарвозабон бўлиб турганди. Энди эса унинг асосий рақобатчиси - сайёрамизнинг энг яхши посбони сифатида эътироф қилинди. (Аммо рамзий термадан бошқа бир фантастик посбон кўриниш берди. Ўзи ким кучли?)

РАМЗИЙ ТЕРМА

Йилнинг энг кучлилари рамзий термасига ЕЧЛда узоққа бора олмаган, жароҳати сабабли ЖЧни ўтказиб юборган 35 ёшли "отахон" Дани Алвес ҳам кирди. У кучли, бироқ савол - нима учун у бу термада? Жаҳон чемпионатида ундан-да кучлироқ ўйин кўрсатганлар ҳам бўлди.

Алвес борасида бир теория бўлиши мумкин. Балки у сўнгги марта XI таркибга киритилгандир (ҳурмат юзасидан). Шундай бўлса барчаси тушунарли. Аммо ҳозирги ҳолати билан Алвес бу жамоага лойиқ эмасди.

Шунингдек, яна бир истеҳзо. Бу термада Салоҳга жой топилмади. Мисрлик футболчи Пушкашнинг совринини олгандан кўра, ушбу жамоага лойиқ кўрилгани яхшироқ бўларди. Тўғрими?

РОНАЛДУ БОРАСИДА ҲАЗИЛЛАШИШМАДИМИ?

Криштиану кўплаб учликларга киришга муваффақ бўлди. Унинг пасида Антуан Гризманн, юқорисидан Лука Модрич ўрин олди. Қуйироқда Рафаэль Варан кўриниш бермоқда.

Тўрт вариант: ёки француз овоз берилишидан олдин Роналдуга катта яхшилик қилган. Ёки Роналду ўз овозини берган Варан ўзгартириб қўйган (бу эҳтимолдан бироз йироқ). Ёки Рон ва Рафа жуда ҳам яқин дўст. 

Месси ва Роналду сўровномада кимларга овоз беришди?

Аммо мантиққа энг яқини: Роналду илк учраган футболчининг исм фамилиясини ёзиб юборган. Шу орқали Модричнинг балларини пасайтиришга уринган.

Агарда шундай бўлса, Роналдунинг сирлари очилмай қолди.

Rating: -42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика