Latest news

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  1 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  3 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  5 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

ФИФА рейтинги. Ўзбекистон Ироқни ортда қолдириб, Осиёнинг олтинчи жамоасига айланди News

ФИФА рейтинги. Ўзбекистон Ироқни ортда қолдириб, Осиёнинг олтинчи жамоасига айланди

Рейтинг апрель ойининг бошида янгиланади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикасини ўз майдонида 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур ғалаба Тимур Кападзе шогирдларига турнир жадвалида 3 очко билан бир қаторда ФИФА рейтингида 7 очко олиб келди. Бунинг натижасида "оқ бўрилар" Ироқни ортда қолдирди ва бир поғона юқорилаб, 57-ўринга кўтарилиб олди. 

Ироқ эса ўзидан пастроқда жойлашган Кувайт билан дуранг ўйнаши оқибатида ФИФА рейтингида салкам 7 очкони бой берди ва икки поғона пастлаб, 58-ўринга тушиб кетди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ОФКнинг энг кучли олтинчи жамоасига айланди.

Марказий Осиё мамлакати навбатдаги учрашувни 25 март куни Эронга қарши ўтказади. Мазкур беллашувдаги муваффақият жамоага яна 17 очко тақдим этиши мумкин. Мағлубият эса яна Ироқни ўтказиб юборишга сабаб бўлиши мумкин. "Месопотамия шерлари" эса Фаластин майдонида ғалаба қозониш орқали ўз ўрнига қайтишга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА рейтинги расман апрель ойининг бошларида янгиланади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика