ФИФА рейтингида Ўзбекистон 55-ўринга чиқиб олди, Осиёда учинчи ўриндамиз
17 oct 2013 13:41
News

ФИФА рейтингида Ўзбекистон 55-ўринга чиқиб олди, Осиёда учинчи ўриндамиз
ФИФА миллий терма жамоаларнинг сентябрь ойи рейтингини эълон қилди.
Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ойга нисбатан 2 поғона юқорилаб 55-ўринда қайд этилган. Айни пайтда Миржалол Қосимов шогирдлари 582 очкога эгалар. Терма жамоамиз Осиёда кучли учликка кира олди.
Осиё қитъасида Япония термаси пешқадам. "Кунчиқар юрт" вакиллари 44-ўриндалар. Эрон эса 49-ўринда. Жанубий Корея эса 56-ўринда, Австралия 4 поғона пастлаб 57-ўринга тушиб кетди.
Умумий рўйхатни ҳамон Испания терма жамоаси бошқариб бормоқда. Улардан сўнг Германия ва Аргентина терма жамоалари жой олишган.
Тўлиқ рейтинг билан ФИФА расмий сайтида танишиб олиш мумкин бўлади.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!

Comments