Latest news

21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  4 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  4 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  3 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  13 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  3 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  7 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2

ФИФА қўшимча трансфер ойнаси яратилишини эълон қилди News

ФИФА қўшимча трансфер ойнаси яратилишини эълон қилди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) кенгаши жамоалари клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган ФИФАга аъзо ассоциациялар учун қўшимча трансфер ойнасини маъқуллади, дея хабар берди ташкилот расмий сайти.

Бу ҳақдаги қарор 3 октябрь, пайшанба куни Цюрихда бўлиб ўтган ФИФА кенгаши йиғилишида қабул қилинди.

Қайд этилишича, ойна 2025 йилнинг 1 июнидан 10 июнигача очиқ бўлиши мумкин. Бироқ қўшимча ойна очиш ёки очмаслик қарори ҳар бир ФИФАга аъзо ассоциациянинг ўз ихтиёрида қолади.

“2025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧ бутун дунё бўйлаб клуб футболининг янги даврини бошлаб беради. Энг яхши жамоалар расмий жаҳон чемпиони номи учун кураш олиб боради. Ушбу регламент барча 32 иштирокчи клуб ва дунёнинг энг яхши футболчилари юқори савияда порлаши учун энг яхши шароитларни таъминлайди", – деди ФИФА президенти Жанни Инфантино.

2025 йилги клублар ўртасидаги мундиаль 15 июндан 13 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика