ФИФА президенти: "Шимолий Корея келажакда жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши мумкин"
20 nov 2022 13:05
News
ФИФА президенти: "Шимолий Корея келажакда жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши мумкин"
Учинчи муддатга қайта сайланмоқчи бўлган ФИФА президенти ҳар қандай мамлакат мундиални қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлигини маълум қилди ва унинг ташкилоти дунёни бирлаштиришга ёрдам бермоқчи эканини айтди.
Инфантино якшанба куни Қатардаги Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин нутқ сўзлади ва унда турнирнинг ўтказилиши юзасидан ФИФАга билдирилган танқидларга жавоб қайтарди.
Шунингдек, Швейцарияда таваллуд президент Шимолий Кореяга ташриф буюрганини таъкидлади, бундан мақсад КХДРнинг ўз қўшниси бўлган Жанубий Корея билан биргаликда аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказишга рози бўлиш-бўлмаслигини аниқлаш эди.
"ФИФА глобал футбол ташкилоти", - дейди Инфантино. “Биз сиёсатчилар эмас, футбол одамларимиз ва инсонларни бирлаштирмоқчимиз.
Ҳар қандай мамлакат мундиалга мезбонлик қилиши мумкин. Агар Шимолий Корея бирор мусобақага мезбонлик қилмоқчи бўлса, марҳамат..."
"Мен бир неча йил олдин Шимолий Кореяга ташриф буюриб, шимолий кореяликлардан Жанубий Корея билан аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказишга тайёр ёки тайёр эмаслигини сўрагандим.
Албатта, биз учун муфовиқ келадиган жавобни ололмадим, лекин бу уринишлар самара берадиган бўлса, яна 100 марта у ерга борардим.
Бу чинакам ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Биз глобал ташкилотмиз ва дунёни бирлаштирувчи ташкилот бўлиб қолишни истаймиз”, - деди ФИФА президенти.
Эслатиб ўтамиз, дунё рейтингида 112-ўринни эгаллаб турган Шимолий Корея Жанубий Африкада ўтказилган 2010 йилги мундиалдан бери футбол оламидаги энг йирик турнирда иштирок этгани йўқ, уларнинг илк иштироки эса 1966 йилги Англиядаги жаҳон чемпионатига тўғри келади.
Ким Чен Ин раҳбарлигидаги ёпиқ давлат Жанубий Корея билан кескин муносабатларга эга ва яқинда ушбу мамлакат Корея яримороли атрофида баллистик ракета синовларини кучайтирди.
Жанубий Корея 2002 йилги мундиални Япония билан биргаликда қабул қилган, шимолдаги қўшнилари эса ҳалигача йирик турнирга мезбонлик қилмаган.
Инфантинонинг изоҳлари якшанба куни бошланиши керак бўлган Жаҳон чемпионатига бўлган норозиликлар фонида янгради ва кўпчилик ўз танқидлари орқали Қатарда инсон ҳуқуқлари бузилиши ва ишчиларнинг ўлимига ишора қилмоқда.
Аммо у одамларни турнир билан боғлиқ муаммоларни кўрсатмасдан, футболга эътибор қаратишлари керак, дея қатъий эътироз билдирмоқда.
"Ишончим комилки, ушбу жаҳон чемпионати ғарбий дунёдан то араб дунёсигача кўплаб одамларнинг кўзини очади.
“Биз бир дунёда яшаяпмиз, шу боис бир бўлиб яшашимиз лозим. Бир-биримизни тушунишимиз керак. Бизнинг эътиқодларимиз, тарихимиз, келиб чиқишимиз турлича бўлиши мумкин, лекин дунёмиз бир эканлигимизни англашимиз лозим ва биз бир-биримиз билан келишиб яшашимиз керак.
Шу боис бу ерга келгач, бирор ножоиз ҳаракатни гувоҳи бўлсангиз, илтимос, уни қандай бартараф этиш мумкинлигини айтинг, биз эса ёрдам берармиз", - деди Инфатино.
Comments