Latest news

16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  8 15:59Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   6 15:42АПЛ янги мавсумида "VAR" бошқачароқ ишлайди  3 15:18"Челси" ўзига эҳтимолий мураббий топиб қўйди   2 14:50"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда  1 14:19"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  3 13:50Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда  1 13:32Постекоглу "Тоттенхэм" камида уч нафар янги футболчи сотиб олишини истамоқда  2 13:17Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди  7 12:49Тошкентда ўтказилган "Воҳа дербиси"да "Насаф"нинг қўли баланд келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 12:36Ўзбекистон футзалининг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф этамиз  1 12:24Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  1 11:59"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи  3 11:34"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади  3

ФИФА президенти қанча маош олади? News

ФИФА президенти қанча маош олади?

Ташкилот раҳбарининг даромади 33 фоизга ўсган.

Халқаро футбол федерацияси(ФИФА)нинг молиявий ҳисоботига кўра, ташкилот президенти Жанни Инфантино ўтган йили бонуслар билан бирга 4,13 миллион Швейцария франки(тахминан 4,67 миллион АҚШ доллари)дан кўпроқ даромад олган, бу аввалги йилларга қараганда 33 фоиз кўп эканлигини англатади. 

Инфантинонинг маоши ўтган йили 126 минг АҚШ долларига ошган ва ҳозирда 2,78 миллион АҚШ доларинини ташкил этади. У 2022 йилги жаҳон чемпионати учун 1,86 миллион АҚШ доллари бонус олган.

Маълумот учун, ФИФАнинг аввалги президенти Зепп Блаттер ўзининг асосий маоши ва йиллик 3 миллион долларлик бонусларидан ташқари, 2014 йилги жаҳон чемпионати учун шартнома бўйича 12 миллион АҚШ доллари миқдорида бонус олган.

ФИФА ташкилотга аъзо 211 нафар ассоциациянинг ҳар бирига ҳар тўрт йилда 8 миллион долларгача маблағ ажратади. Биргина ўтган йилнинг ўзида футболни ривожлантириш учун 470 миллион АҚШ доллари сарфлаган.

ФИФАнинг ҳозирги молиявий захиралари 3,6 миллиард долларни ташкил қилади.

Rating: +6   

Comments

   
17 mar 23:21:12
Boburbek Liverpool
Futbol millyardlar oʻyinni deb shuni aytishsa kerak da(*_*)
   
17 mar 19:44:58
Bony_m
Узи ФИФАга ишга кириш керак экан.
   
17 mar 10:36:52
Swox
Ишондик
   
17 mar 09:19:40
Odilbek77
Olgan poralarini qo'shsa ancha ko'p bo'lib ketsa kerak.
   
17 mar 07:20:42
Bexruz Jumayev
Zo'r ekanda sokani tayiga ekanda
   
17 mar 04:57:56
Janob.bek
Анп булмаса мундай караса ёмон эмас ойлиги.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика