ФИФА машҳур ошпаз ЖЧ-2022 финалида майдонга чиқиб кетгани борасида текширув бошлади
23 dec 2022 16:39
News
ФИФА машҳур ошпаз ЖЧ-2022 финалида майдонга чиқиб кетгани борасида текширув бошлади
У Жаҳон чемпионати кубоги устига туз сепаётгандек кўринишда суратга тушган ва уни ижтимоий тармоқларга жойлаган. Шу туфайли FIFA Нусрет Гёкче ва бошқалар финал ўйинидан кейин қандай қилиб майдонга тушиб олганини текширишни бошлаб юборди. Лондон, Нью-Йорк ва Дубай каби шаҳарларда ўзининг "Nusr et" ресторанларига эга бўлган ошпазнинг мундиаль кубогини ушлаб турган, уни ўпаётган ва унга машҳур ҳаракатини амалга ошираётган фотолари жойланган.
Мусобақа кубогини махсус танланган одамлар гуруҳи, ташкилот расмийлари ва чемпионлар ушлаб туриши ёки унга қўл теккизиши мумкин.
Ташкилот бу борада қуйидагича баёнот берди:
"Кузатувлардан сўнг ФИФА 18 декабрь куни "Лусаил" стадионида ўтказилган ёпилиш маросимидан кейин қандай қилиб айрим шахсларнинг майдонга ноқонуний тушиб олганликлари аниқланмоқда.
Тегишли ички чоралар кўрилади".
Comments