Latest news

17:50Фоден, Деклан Райс, Сака ва бошқалар — АПЛ мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  0 17:27"Тоттенхэм" таркибини тубдан ўзгартиради  0 17:12ПРО-Лига. "Дўстлик" - "Машъал": Асосий таркиблар маълум  0 16:55Моуриньо: "Ўша таклифни рад этиб, хато қилганман"  4 16:41ПРО-Лига. "Шўртан" – "Қўқон-1912": Асосий таркиблар маълум  0 16:23Ўзбекистон футзал МТЖ дунёнинг биринчи рақамли жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади  4 16:05"Манчестер Юнайтед" АПЛ юлдузи учун курашга қўшилди  1 15:44Холанд АПЛнинг "энг яхши ёш футболчиси" соврини қўлга киритиши мумкин   5 15:21Стефано Пиоли А Сериянинг бошқа бир грандида иш бошлаши мумкин  0 14:45"Реал Мадрид" Кроосга "Байер"дан ўринбосар топди  5 14:14Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:57"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед"га иккита гол урган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 13:31Моуриньо: "Балки, баъзи мураббийлар мендан ақллироқдир, чунки..."  5 13:04Шлоттербек Чемпионлар Лигаси финали йўлланмаси қўлга киритилганини нишонлаш вақтида жароҳат олиши мумкин эди  3 12:32"Барселона" "Брюгге" ҳужумчисига қизиқмоқда  0

ФИФА кунларидан ким қандай фойдаланади? News

ФИФА кунларидан ким қандай фойдаланади?

Бугундан март ойи учун белгиланган ФИФА кунлари бошланди деса бўлади.

ФИФА кунларидан терма жамоаларимиз ҳам унумли фойдаланишни мақсад қилган. Қуйида ким қаерда машғуот олиб бориши (ўйинларда майдонга тушиши) ҳақида маълумот бериб ўтамиз. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси. Бош мураббий - Сречко Катанец

Осиё Кубоги саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоа Наманган шаҳрида ташкил этиладиган "Наврўз Кубоги" мусобақасида иштирок этади. Бош жамоамиз дастлаб 25 март куни Қирғизистонга қарши баҳс олиб боради. 29 март куни бўлиб ўтадиган иккинчи ўйинни Уганда ёки Тожикистонга қарши ўтказамиз. 

Наврўз Кубоги-2022

25 март. 1/2 финал

16:00. Уганда - Тожикистон

20:00. Ўзбекистон - Қирғизистон

3-ўрин учун баҳс. 29 март. 16:00

ФИНАЛ. 29 март. 20:00


Ўзбекистон U-23 терма жамоаси. Бош мураббий - Тимур Кападзе

Шу йилнинг 1-20 июнь оралиғида Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Олимпия терма жамоамиз "Дубай Кубоги"да иштирок этиб қайтади.

Футболчиларимиз 23 март куни Саудия Арабистони, 26 мартда БАА олимпия термаларига қарши баҳс олиб боради. 29 март куни ўтказаладиган баҳс рақиби кейинроқ маълум бўлади.


Ўзбекистон U-20 терма жамоаси. Бош мураббий - Равшан Ҳайдаров

U-20 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкентда йиғин ташкил этади. Аввалдан келишилганидек, U-20 жамоамиз 25 ва 27 март кунлари БАА ёшлар термасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш лозим эди, бироқ айрим сабабларга кўра, амирлик футболчилари Тошкентга келмайдиган бўлди. Шу боис катта эҳтимол билан ўзимизнинг жамоаларга қарши ўйин бўлиб ўтади. 


Ўзбекистон U-18 терма жамоаси. Бош мураббий - Рауф Инилеев

Март ойида U-18 жамоамизнинг йиғин ўтказиши кўзда тутилмаган. 


Ўзбекистон футзал терма жамоаси. Бош мураббий - Баҳодир Аҳмедов

Апрель ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш учрашувларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси 31 мартгача Тошкентда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашуви белгиланган ва ҳар иккала беллашув Қирғизистон футзал термасига қарши кечади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика