Latest news

12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  3 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  20 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  7 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  9 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  9 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  4 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  12 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0 07:50Бундеслига. "Боруссия Д" - "Дармштадт" 4:0  0 07:45Бундеслига. "Хоффенхайм" - "Бавария" 4:2  0

ФИФА кунларидан ким қандай фойдаланади? News

ФИФА кунларидан ким қандай фойдаланади?

Бугундан март ойи учун белгиланган ФИФА кунлари бошланди деса бўлади.

ФИФА кунларидан терма жамоаларимиз ҳам унумли фойдаланишни мақсад қилган. Қуйида ким қаерда машғуот олиб бориши (ўйинларда майдонга тушиши) ҳақида маълумот бериб ўтамиз. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси. Бош мураббий - Сречко Катанец

Осиё Кубоги саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоа Наманган шаҳрида ташкил этиладиган "Наврўз Кубоги" мусобақасида иштирок этади. Бош жамоамиз дастлаб 25 март куни Қирғизистонга қарши баҳс олиб боради. 29 март куни бўлиб ўтадиган иккинчи ўйинни Уганда ёки Тожикистонга қарши ўтказамиз. 

Наврўз Кубоги-2022

25 март. 1/2 финал

16:00. Уганда - Тожикистон

20:00. Ўзбекистон - Қирғизистон

3-ўрин учун баҳс. 29 март. 16:00

ФИНАЛ. 29 март. 20:00


Ўзбекистон U-23 терма жамоаси. Бош мураббий - Тимур Кападзе

Шу йилнинг 1-20 июнь оралиғида Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Олимпия терма жамоамиз "Дубай Кубоги"да иштирок этиб қайтади.

Футболчиларимиз 23 март куни Саудия Арабистони, 26 мартда БАА олимпия термаларига қарши баҳс олиб боради. 29 март куни ўтказаладиган баҳс рақиби кейинроқ маълум бўлади.


Ўзбекистон U-20 терма жамоаси. Бош мураббий - Равшан Ҳайдаров

U-20 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкентда йиғин ташкил этади. Аввалдан келишилганидек, U-20 жамоамиз 25 ва 27 март кунлари БАА ёшлар термасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш лозим эди, бироқ айрим сабабларга кўра, амирлик футболчилари Тошкентга келмайдиган бўлди. Шу боис катта эҳтимол билан ўзимизнинг жамоаларга қарши ўйин бўлиб ўтади. 


Ўзбекистон U-18 терма жамоаси. Бош мураббий - Рауф Инилеев

Март ойида U-18 жамоамизнинг йиғин ўтказиши кўзда тутилмаган. 


Ўзбекистон футзал терма жамоаси. Бош мураббий - Баҳодир Аҳмедов

Апрель ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш учрашувларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси 31 мартгача Тошкентда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашуви белгиланган ва ҳар иккала беллашув Қирғизистон футзал термасига қарши кечади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика