Latest news

14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  0 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  2 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  3 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  1 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  1 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  5 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  7 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  11

ФИФА координаторлари "Дўстлик" терма жамоалар маркази қурилиш ишлари билан танишишди News

ФИФА координаторлари "Дўстлик" терма жамоалар маркази қурилиш ишлари билан танишишди

Хабарингиз бор, айни кунларда ФИФА координаторлари Андрей Вашкевич ва Лоренцо Фофи мамлакатимизда бўлиб туришибди.

"Бугун куннинг биринчи қисмида ФИФА вакиллари Тошкент вилоятида қад ростлаётган "Дўстлик" терма жамоалар марказини кўздан кечириш учун қурилиш майдонига ташриф буюришди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мазкур марказда ўрин олган объектлар, хусусан, футболчилар истиқомат қилиши учун мўлжалланган меҳмонхона, машғулот майдончаси ва заллари, стадион лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Шунингдек, замонавий ускуналар билан жиҳозланадиган тиббий-тикланиш маркази, кутубхона, ресторан, яшил ҳудуд каби обектларнинг айнан ушбу базадан жой олиши айтилди", – дейилади ЎФА хабарида.

"Бундан олдин юртимизда терма жамоаларнинг таёргарлиги учун зарур бўлган замонавий ва барча инфратузилмани ўз ичига олган футбол маркази бўлмаган. Бу футболчилар ва муррабийларнинг орзуси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ЎФА шундай марказни барпо этишга бел боғлаган. ФИФАнинг қўллаб қувватлаши орқали биз ушбу марказ барча замон талабларига жавоб беришига ва узоқ йиллар давомида футбол ривожланиши учун ҳизмат қилишига ишонамиз", – дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика