Latest news

02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  21 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  0 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  22 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62

ФИФА “Европа Премьер-лигаси” турнирини ташкил этмоқчи, МЮ ва “Ливерпуль” эса бунга рози News

ФИФА “Европа Премьер-лигаси” турнирини ташкил этмоқчи, МЮ ва “Ливерпуль” эса бунга рози

Европанинг топ чемпионатларидаги гранд клублар иштирокида янги мусобақа ташкил этиш борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Sky Sports манбаси бўйича, унда қатнашиш учун “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” розилик билдирди.

“Европа Премьер-лигаси” номи остида ўтадиган янги мусобақа 2022 йил мавсум ўрталарида бошланиб, ФИФА номи остида ўтиши режалаштирилган. Манбага кўра, унда 18 та клуб бўлади.

"Барселона", "Атлетико", "Реал", "Бавария", "ПСЖ", "Ювентус" каби Англия, Франция, Германия, Испания ва Италиянинг ўнга яқин клубларига ҳам мусобақада иштирок этиш борасида таклиф юборилган.

Турнирда бешта инглиз клуби қатнашиши мумкин. Қайд этилишича, ушбу масалада “Манчестер Сити”, “Тоттенхэм”, “Челси” ва “Арсенал” вакиллари билан муҳокама қилинган.

Ҳозирда ҳомийларни излаш ишлари олиб борилмоқда ва бу JP Morgan банки бўлиши кутилмоқда. Евролигани яратиш учун зарур бўлган маблағ эса 6 млрд еврони ташкил қилади.

ФИФА ва УЕФА ушбу маълумотларга изоҳ беришдан бош тортгани айтилмоқда.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика