Latest news

09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  1 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  4 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  4 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  24 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3

ФИФА “Европа Премьер-лигаси” турнирини ташкил этмоқчи, МЮ ва “Ливерпуль” эса бунга рози News

ФИФА “Европа Премьер-лигаси” турнирини ташкил этмоқчи, МЮ ва “Ливерпуль” эса бунга рози

Европанинг топ чемпионатларидаги гранд клублар иштирокида янги мусобақа ташкил этиш борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Sky Sports манбаси бўйича, унда қатнашиш учун “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” розилик билдирди.

“Европа Премьер-лигаси” номи остида ўтадиган янги мусобақа 2022 йил мавсум ўрталарида бошланиб, ФИФА номи остида ўтиши режалаштирилган. Манбага кўра, унда 18 та клуб бўлади.

"Барселона", "Атлетико", "Реал", "Бавария", "ПСЖ", "Ювентус" каби Англия, Франция, Германия, Испания ва Италиянинг ўнга яқин клубларига ҳам мусобақада иштирок этиш борасида таклиф юборилган.

Турнирда бешта инглиз клуби қатнашиши мумкин. Қайд этилишича, ушбу масалада “Манчестер Сити”, “Тоттенхэм”, “Челси” ва “Арсенал” вакиллари билан муҳокама қилинган.

Ҳозирда ҳомийларни излаш ишлари олиб борилмоқда ва бу JP Morgan банки бўлиши кутилмоқда. Евролигани яратиш учун зарур бўлган маблағ эса 6 млрд еврони ташкил қилади.

ФИФА ва УЕФА ушбу маълумотларга изоҳ беришдан бош тортгани айтилмоқда.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика