Latest news

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  2 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  5 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  6 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  23 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

Февзи Давлетов: "Пахтакор" билан ўйин учун футболчиларни руҳан тайёрлаш шарт эмас" News

Февзи Давлетов: "Пахтакор" билан ўйин учун футболчиларни руҳан тайёрлаш шарт эмас"

Суперлиганинг 14-тури доирасида қолдирилган "Пахтакор" - "Сурхон" баҳсидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов иштирок этди.


- Бу ўйиннинг қанчалик муҳимлигини билардик. Ғалаба қозонсак "Пахтакор"га етиб олардик. Сафардаги ўйинда кўп куч йўқотдик, шу сабабли йигитларни нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам тайёрлаш керак эди. Бугун ҳам катта куч сарф қилдик. Эпизодлар бизнинг фойдамизга ишлади, асосий вақтимизни ҳимояда ўтказдик. Гол уриб олганимиздан кейин қарши ҳужумларни янада ривожлантиришни ўйладик. Иккинчи бўлимда эса биз ўз ҳудудимиздан чиқмадик. Йигитларни яхши ўйин ва ғалаба билан табриклайман. Мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Улар бизни қўллаб туришди.

- Ўйин "Сурхон" учун аталди десак бўладими? Чунки барчаси жамоанинг қулайлиги учун қилинди.

- Фикрингизга қўшиламан. Бизда йўллар кўп кучни олиб қўймоқда. Барчаси тўппа-тўғри.

- Даврон Мергановни клуб қаердан топган? У бугун ажойиб ўйин ўтказди.

- Даврон Мерганов Сурхондарё футбол мактаби тарбияланувчиси. Бугун у зўр ўйнади. Менимча, унинг вақти келди. Йўлдошевни биласизлар, айни дамда жароҳатда. Шу сабабли захира посбонимизга таяняпмиз. Уни мақтайман.

- "Пахтакор" қайси таркибда ўйнашидан қатъий назар ўйинларда фаворит мақомида бўлади. Лекин "Сурхон" айни дамда юқори ҳолатда. Сўнгги 5 ўйинда жамоа ғалабага эришди. Футболчиларни бу ўйинларга тайёрлаш қандай кетмоқда?

- Йигитларни "Пахтакор" билан ўйин учун алоҳида руҳий тайёрлаш керак эмас. Барчамиз рақибнинг кимлигини билиб турибмиз. Ғалаба қозонишни ҳаммамиз истадик. Улар буни яхши тушуниб туришганди ва буни уддалашди.

- Фан-клуб бугун Жаҳонгир Абдусаломов учун перформанс тайёрлабди.

- Абдусаломов бугун майдонга тушиши 50га 50 эди. У ўз ўйини билан жамоанинг етакчиси эканлигини намойиш қилмоқда.

- Собиқ футболчингиз Улуғбек Ҳошимов ҳақида нималар дея оласиз?

- Энди у бизнинг футболчи эмас. Ортиқча бирор нима дея олмайман.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика