Latest news

10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  4 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  3 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  4 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  3 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  17 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  2 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0

Февзи Давлетов: "Жамоада ҳаммаси яхши, фақатгина натижа йўқ" News

Февзи Давлетов: "Жамоада ҳаммаси яхши, фақатгина натижа йўқ"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Андижон" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Ўйин биз кутганимиздек бўлди. Ўйинга тайёргарлик жараёнида рақиб стандарт вазиятлардан яхши фойдаланиши билгандик. Айнан стандарт вазиятидан гол ўтказиб юбордик. Айрим бир жиҳатларда ўйинимиз ўхшамади. Йўқ жойдан пенальти олиб келдик. Ҳужумда агрессивроқ ўйнашимиз керак эди.

- "Сурхон" дастлабки уч учрашувда мағлубиятга учради. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз? Ўтган мавсумдаги "Сурхон"ни йўқолиб қолгандек.

- Оптимал таркиб изламоқдамиз ва шу жараён давомида хатолар қилдик. Руҳий томонлама босим ҳам бор. Хатолардан кейин ўйинга қайтиш жуда қийин.

- Суперлига кичик танаффусга чиқади. Жамоангизда кичик танаффус давомида қандай ўзгаришлар қилмоқчисиз? Танаффусдан кейин қандай "Сурхон"ни кўрамиз?

- Бугун яна қизил карточка олдик. Егор Кримец узоқ танаффусдан сўнг майдонга қайтганди, аммо бугун қизил карточка олди. Яна йўқотишга учрадик. Марказий ҳимояда йўқотишларимиз бор. Кичик жароҳатлар жуда кўп.

- Бундай ёмон натижалардан кейин жамоадаги ички муҳит бузилиш ҳолатлари гувоҳи бўлганмиз. Жамоангиздаги ички муҳит қандай?

- Жамоада ҳаммаси яхши, фақатгина натижа йўқ.




Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика