Февзи Давлетов: "Гол ура олмасак, демак ғалаба йўқ" News

Февзи Давлетов: "Гол ура олмасак, демак ғалаба йўқ"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Олимпик" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Учрашув оғир ўтди. Ғалаба қозона олмадик, дуранг натижа қайд этилди. Ҳафта давомида ўйинга тайёргарлик кўрдик. Ҳар бир учрашув, кубокми, чемпионатми, оғир ўтаяпти. Йигитлар катта ҳажмдаги юкламларни бажаришаяпти. Ўйинлар давомида янада кучайиб борамиз.


Биринчи бўлимда ёмон ҳаракат қилмадик. Иккинчи бўлимда захираларни ишга солдик, бироқ рақиб дарвозасига гол ура олмадик. Гол ура олмасак, демак ғалаба ҳам йўқ. Ишлашда, ҳаракатда давом этамиз.


- Жамоа мухлислари ҳақида фикрингиз?


- Албатта, бизда жонкуяр мухлислар бор. Улар бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келишади. Учрашувни томоша қилиш учун стадионга келган мухлисларга ҳам алоҳида раҳмат айтаман.

Rating:    

Comments

   
15 apr 11:19:19
Murodjon Ergashev
Мураббийлар штаби янгиланиш пайида турибди,ихтиет булиш керак
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика