Latest news

16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  7 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3

Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз" News

Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" (1:0) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда жамоа анча ҳаракат қилди. Юқорироқ ўйнашга ҳаракат қилдик ва вазиятлар яратдик. Сўнгги пасдаги хатоларимиз туфайли вазиятларни якунлашда муаммога дуч келдик. Иккинчи бўлимда эса кўпроқ ҳимояга эътибор бериб қўйдик. Захирадан ўйинга қўшилганлар ҳам ўйин темпини кучайтира олмади. Ўйин якунида эса гол ўтказиб юбордик. Ҳимоямиз ўша вазиятда ҳушёрроқ туриши керак эди. Сергеев гол уриб кетди. Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз," - деди Февзи Давлетов баҳс якунлангач.


- Гол урилган вазиятда ҳимоячилар Сергеевни персонал тарзда қўриқлаши керакмиди? Сергеев каби ҳужумчига имконият тақдим этиш жуда хавфли-ку...

- Шундай. Бундай вазиятларда ҳимоячи ҳар доим футболчига қараб ҳаракатланиши керак. Биз ўша вазиятда жуда юқорига чиқиб кетдик. Ҳимоя чизиғини пастроқ ушлашимиз керак эди. Сергеев битта алдамчи ҳаракат кўрсатди ва ҳимоячилардан қочиб кетди. Дарвозабон ҳам қутқариши мумкин бўлгандир балки, вазият такрорини яна бир бор кўриб чиқамиз. 


- "Сурхон" бир неча ўйиндан буён гол ура олмаяпти. Бунинг сабаби нимада?

- Бу маҳоратга боғлиқ. Сўнгги мавсумларда нечта футболчимиз қанча гол урганини кўрсангиз, барчасини билиб оласиз. Фақатгина Рустага боғланиб қолиш нотўғри. Бошқа футболчиларга гол уриши ва жамоага ёрдам бериши керак. Футбол - жамоавий ўйин.


- Жамоа сардори Шамсиев бугун таянч ярим ҳимоячи позициясида ўйнади. У олдин ҳам ушбу амплуада ўйнаган, Шамсиевнинг бугунги ўйинига баҳо бериб ўтсангиз?

- Иккита ярим ҳимоячимиз жароҳат олишди. Шу сабабли майдон марказига Беҳзодни қўйишга қарор қилдик.

Rating:    

Comments

+1   
29 sep 23:24:31
Rustam Ruziyev
Reply to comment by 1981surhon
Хуш келибсан про лигага сурхон, 2026 йилги мавсумда
Про лига йўлланмасини Шўртан эгаллаб бўлган, қолган йўлланмани Хоразм ёки Бухоро қўлга киритса керак
   
29 sep 23:16:22
1981surhon
Хуш келибсан про лигага сурхон, 2026 йилги мавсумда
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика