Latest news

22:10ПСЖ Мбаппе борасида бир қарорга келган  0 21:49Фабио Капелло "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  0 21:21ПСЖнинг Мбаппе билан ишлари якунланмаган экан  0 20:59Тен Хаг Роналдуга жавоб қайтарди  7 20:23Асрор Алиқулов: “Футболда натижани олдиндан айтиб бўлмайди“  0 20:19Улуғбек Бакаев: “Машъал” ҳимояда яхши ўйнади”  1 20:00"Арсенал" товон пули 100 миллион евролик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда   1 19:38Агар Араухо шартномасини узайтирмаса, "Барселона" уни сотиб юборади  6 19:13ПРО-Лига. "Бухоро" ўз уйида "Машъал"га имкониятни бой берди  10 19:10Расман: "Акрон" Артём Дзюба трансферини эълон қилди  4 18:47Де Брюйне "Ман Сити" сардори бўлишни истамайди  0 18:12Расман: "Арсенал" Артета билан шартнома узайтирилганини эълон қилди  0 17:34"Sky Sports" трансляцияси туфайли АПЛ учрашуви вақти ўзгартирилди  4 16:32Ла Лигада ирқчилик туфайли ўйинлар қолдирилиши мумкин. Ҳакам 3 бор огоҳлантиради ва кейин ўйинни буткул тўхтатади  10 16:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига чипта олмоқчи бўлганлар диққатига!  5

Феруз Бобоқулов: “Бунёдкор”дек рақиб билан дуранг ўйнаш, қониқарли деса бўлади” News

Феруз Бобоқулов: “Бунёдкор”дек рақиб билан дуранг ўйнаш, қониқарли деса бўлади”

Кеча олий лиганинг 6-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Бунёдкор” (1:1) баҳсида томонлар дурангга имзо чекди.
Кўпчилик учрашувдан олдин амалдаги чемпионни фаворит ҳисоблаганди. Аммо Эдгар Гесс жамоаси ҳам шу куни “қалдирғочлар”га етарлича қаршилик кўрсата олди. Учрашувдан сўнг бухороликлар ҳужумчиси Феруз Бобоқулов билан суҳбатлашдик.

- Тенг курашлар остида кечган ўйинда дуранг қайд этилди – дея гап бошлади Бобоқулов.  - Очиғини айтганда, “Бунёдкор”дек жамоа билан дуранг ўйнашнинг ўзи ҳам қониқарли натижадир. Лекин биласизми шу куни “Бухоро” уч очко қўлги киритиши ҳам ҳеч гап эмасди. Бунинг учун бизда бир қатор голли вазиятлар юзага келди. Аммо улардан фойдаланишга келганда аниқлик етишмади. Нима ҳам дердик бу – футбол. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, рақиб жамоада ҳам гол уриш имконияти бўлди. Бироқ шу куни барибир мухлислар ҳар бир жамоадан биттадан гол кўрди холос.
- Учрашувда гарчи биринчи бўлиб ҳисобни очган бўлсакда, қисқа фурсат ичида ўз дарвозамиздан жавоб тўпини ўтказиб юбордик. Айнан ушбу тезкор гол бизни 5 дақиқа руҳий тушкунликка тушириб қўйди. Кейинчалик эса ҳаммаси изига тушиб кетди. Ўз кучимизга бўлган ишонч пайдо бўла бошлади ва ҳужум қилишдан чўчимадик. Ўйлайманки учрашув стадионга келган ишқибозларимизга ҳам ёқди.

- Дарҳақиқат бу йилги чемпионат мен учун омадли бошланди. Албатта дастлабки турларда жамоам учун голларим ғалаба келтиргани мени ҳам қувонтирди. Чунки бу орқали мухлисларнинг суюкли ўйинчисига айланиб борасан (кулади). Бундай бўлишига жамоадошларим ва мураббийларнинг қўллаб қувватлаб туриши ҳам муҳим ўрин тутди.

- Бу йилги шахсий мақсадлар ҳақида гапирадиган бўлсам, “Бухоро”га голларим билан фойда келтириш. Захирадан тушаманми ёки бошланғич таркибда ўйнайманми энг муҳими жамоамга фойдам тегса бўлгани. Чунки футбол бу – жамоавий ўйин демакдир.

- Эдгар Гесс билан ишлаш бошқалар каби менга ҳам ёқяпти. Ҳар бир мураббийнинг ўз фалсафаси бўлгани каби бу мураббийнинг ҳам шахсий қарашлари мавжуд. Тажрибаси катта. Бежизга у кишини “Бухоро”га олиб келишмаган.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика