Фергюсон Чемпионлар Лигасидаги келишилган ўйин учун пора олганликда айбланмоқда
18 oct 2019 16:52
News
Фергюсон Чемпионлар Лигасидаги келишилган ўйин учун пора олганликда айбланмоқда
Таниқли мутахассис Сэр Алекс Фергюсон коррупцияда айбланмоқда.
Агент Жузеппе Пальяра "Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсонга ЧЛ доирасидаги ўйинда ютқазиши учун пора берганлигини айтди.
Футболдаги коррупцияда ном қозонган Пальяра интервьюда "Ювентус" билан ўйинда ютқазиш эвазига у билан тил бириктирганликда айблади.
Пальяра бунинг учун шотландиялик мутахассисга 30 минг евро турадиган Rolex соатини совға қилган.
Агент шунингдек Фергюсон трансферлар учун пул олганлигини айтди.
77 ёшли мутахассис МЮда 1986-2013 йиллар давомида ишлаган.
Link :
Source : The Telegraph
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments