"Пахтакор" Файзуллаевнинг голи эвазига "Младост"ни мағлуб этди
26 jan 2023 22:31
News
"Пахтакор" Файзуллаевнинг голи эвазига "Младост"ни мағлуб этди
Мазкур баҳсдан аввал "Пахтакор"нинг бир неча футболчиси ёшлар терма жамоаси йиғини учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Сербия клуби билан беллашувда ташаббус "Пахтакор" тарафида бўлди. 85-дақиқада 2005 йилда таваллуд топган Акбар Ўктамовнинг пасидан кейин Аббос Файзуллаев "Пахтакор"ни олдинга олиб чиқди. Ушбу гол "Пахтакор"га йиғиндаги учинчи назорат учрашувида ғалаба келтирди.
"Пахтакор"нинг Туркиядаги иккинчи йиғини 31 январь куни бошланиб, 14 февраль куни якунланади.
"ПАХТАКОР" - "МЛАДОСТ ГАТ" (Сербия) - 1:0
Гол: Файзуллаев, 85.
"Пахтакор": Қувватов (Суюнов, 46), Тодоров, Турсунов (Абдумажидов, 46), Азмиддинов (Ҳамралиев, 46), Сайфиев (Поёнов, 46), Ҳамробеков (Ўринбоев, 46), Собирхўжаев (Холматов, 46), Файзуллаев, Турғунбоев (Ўктамов, 46), Черан (Банашак, 46), Холдорхонов.
Similar news
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Comments