Latest news

21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  0 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  225 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  2 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  37 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  27 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4

Файзуллаев 2023 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси, Ҳусанов эса энг яхши ёш футболчи деб топилди News

Файзуллаев 2023 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси, Ҳусанов эса энг яхши ёш футболчи деб топилди

ЎФА анжуманлар залида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот Конгресси ўтказилди.

Кун тартибидан ЎФАнинг 2023 йилги фаолияти, амалга оширган ишлари, кейинги йилги режалар ҳамда яна қатор масалалар ўрин олди. Хусусан, Конгресс давомида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

"Ўзбек футболи нуронийси" – Лев Вахтин

"Футбол фидойиси" – Тўлаган Исоқов

"Йилнинг энг яхши ҳудудий футбол ассоциацияси" – Андижон ФА

"Футзал бўйича йилнинг энг яхши мураббийи" – Нодир Элибаев

"Йилнинг энг яхши футзалчиси" – Ҳусниддин Нишонов

"Аёллар Олий лигасида йилнинг энг яхши футболчиси" – Умида Зоирова 

"Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи" – Владислав Хан

"Аёллар Олий лигаси тўпурари" – Диёра Ҳабибуллаева

"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" – Абдуқодир Ҳусанов


"Йилнинг энг яхши футболчиси" – Аббосбек Файзуллаев. Совринни унинг отаси Саиджон Файзуллаев қабул қилиб олди.


"Йилнинг энг яхши аёллар ҳаками" – Гулшода Саитқулова

"Йилнинг энг яхши ҳаками" – Аҳрол Рисқуллаев.

"Ўзбек футболи жонкуярлари" – Жаҳонгир Усмонов, Бекзод Маматқулов, Аваз Азизхўжаев, Рашид Талипов,Шавкат Абдураззоқов, Алишер Хаджаев

Футболдаги энг яхши ҳомийлик – "Артел" компанияси

"Йилнинг энг яхши мураббийи" – Равшан Ҳайдаров 


"Йилнинг энг яхши аёл футболчиси" – Людмила Карачик


Шунингдек, маросимда Индонезияда ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тақдирланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол кофедерацияси томонидан 2023 йилнинг “Энг яхши ассоциацияси” деб топилди. Совринни ассоциация президенти Абдусалом Азизов қабул қилиб олди.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика