Latest news

21:25Веско Стешевич: "Қизиқарли учрашув гувоҳига айландик"  3 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  57 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  7 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  71 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  2 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1

Фахрийлар турнири тугади. "Олмазор" - чемпион! News

Фахрийлар турнири тугади. "Олмазор" - чемпион!

25 декабрь куни старт берилган футбол фахрийлари ўртасидаги мусобақа бугун ўз ниҳоясига етди.

Жами 16та жамоа қатнашган ушбу турнир Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 30 йиллиги ҳамда "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан ташкил қилинди.

Бугун Тошкент шаҳар футбол академияси майдонида дастлаб 3-ўрин учун баҳс, сўнгра ҳал қилувчи финал ўйини ўтказилди. 3-ўрин учун кечган баҳсда "Интерспорт" "Полёт" жамоасига қарши майдонга тушиб, 6:0 ҳисобида зафар қучди ва бронза медалларга эга чиқди. 

Финал учрашувида "Олмазор" ва "Биллур" жамоалари ўзаро тўқнаш келиб, бунда "Олмазор" футболчилари 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритишди. "Биллур"га эса иккинчи ўрин насиб этди.



16 январь. ТФА стадиони

3-ўрин учун баҳс. "Интерспорт" - "Полёт" 6:0

Финал. "Олмазор" - "Биллур" 3:0



Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Шунингдек, энг яхшилар ҳам тақдирланди. 

Энг яхши дарвозабон - Одилжон Рўзиев ("Биллур")

Энг яхши тўпурар - Бахтиёр Салимов ("Олмазор", 7та гол)

Мусобақанинг Энг яхши футболчиси - Қаҳрамон Муҳаммедов ("Олмазор")



Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақанинг бош ташкилотчиси Ўзбекистон "VETERAN" жангчи-фахрийлар бирлашмаси бўлиб, турнир Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси, Мудофаа Вазирлигининг фахрийлар ишлари бўйича Марказий кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика