Latest news

20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  3 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  0 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  4 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  19 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4

Фахрий футболчилар ўртасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси кубоги мусобақаси ўтказилмоқда News

Фахрий футболчилар ўртасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси кубоги мусобақаси ўтказилмоқда

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Фахрийлар кенгаши ташаббуси билан айни кунларда фахрий футболчилар ўртасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси кубоги-2016 турнири ўтказилмоқда.

Турнирнинг вилоят босқичлари якунига етди. Гуруҳ босқичларидан ярим финал босқичига “Бунёдкор”, “Металлург”, Навоий, Нукус, Қўқон, “Нефтчи”, Қашқадарё, “Бухоро” жамоалари йўл олди.

Ярим финал босқичида ҳар бир жуфтлик ўзаро икки ўйиндан иборат баҳсларни ўтказди. Уларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Бунёдкор” – “Металлург” 2-0; 2-1.

Навоий – Нукус 3-0; 1-1.

Қўқон – “Нефтчи” 3-0; 0-0.

Қашқадарё – “Бухоро” 4-0, 9-2.

Шу тариқа “Бунёдкор”, Навоий, Қўқон, Қашқадарё жамоалари турнирнинг финал босқичига йўл олди. Финал босқичи ўйинлари 12-13 ноябрь кунлари ўтказилади.

Таъкидлаш керакки, ушбу турнирда уч мингдан ортиқ фахрий футболчилар иштирок этди. Мусобақада Тошкент шаҳридан 48, Тошкент вилоятидан 16, Фарғонадан 16, Андижондан 12, Қашқадарёдан 16, Қорақалпоғистондан 10, Навоийдан 12, Бухородан 8 ҳамда Самарқанддан 8 жамоа иштирок этди.  

Жиззах, Сирдарё, Хоразм, Сурхандарё ҳамда Наманган вилояти фахрий футболчилари мусобақада иштирок этишмади. Ўзбекистон Футбол Федерацияси фахрийлар кенгаши ушбу вилоят фахрийларини ҳам Ўзбекистон бўйлаб анъанавий равишда ўтказиб бориладиган бундай катта миқиёсдаги турнирдан четда қолмасликка, навбатдаги турнирларда қатнашишга чорлайди. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика